Савдо бизнесида 8 та хато
Савдо бизнесидаги қандай ҳаракатлар сизга даромад олишингизга тўсқинлик қилади?
Мутахассислар савдо компанияларида бошқарув ҳисобини юритишни таҳлил қилиб қуйидаги 8 та асосий хатоларни аниқлашди:
❌Планни режалаштирмаслик ва ёзмаслик.
✔️ Молиявий модель ва бизнес-режа тузинг, биринчи
навбатда соф фойданинг ўсишини кузатиб боринг
❌ Бошқа бировни ҳисобидан яшаш:
мижозлар / етказиб берувчилар / кредиторлар
✔️ Кредиторлик қарзларини мунтазам кузатиб боринг
❌ Компания фойдасидан кўра кўпроқ маблағни
дивиденд кўринишида олиш.
✔️ Шахсий ва бизнес пулларини ажратинг, соф
фойдани ҳисобланг ва тўлов календарини тузинг.
❌ Фойдани дебиторлик қарзларида музлатиш
✔️ Дебиторлик қарзларни назорат қилинг, ундан ҳам
яхшироқ - бунга масъул кишини тайинланг
❌ Бир ойлик кўрсаткичларга ишониб қолиш.
✔️ Компанияни ривожлантириш учун маблағ яратинг
ва тўлов тақвими ҳақида унутманг
❌ Савдо ўсишини назорат қилмаслик
✔️ Молиявий модель яратиш ва бизнеснинг асосий
кўрсаткичларини кузатиш орқали ўсишни
режалаштиринг
❌ Ходимлар учун бонусларни режалаштирмаслик.
✔️ Махсулот обороти ўзгарганда, ходимларни бонус
фоизлари ўзгариши ҳақида огоҳлантиринг.
❌ Интуицияга ишониш.
✔️ Бошқарув ҳисоботини юргизинг. Сизда учта ҳисобот
бўлиши керак: ДДС, Фойда ва Зарар ва Баланс.
Имкон бўлса, товарлар ва харидорларнинг XYZ ва
АВС анализлари, асосий кўрсаткичларни назорат
қилиш учун оператив ҳисоботларга эга бўлиш,
мақсадга мувофиқдир.
Агар сиз молиявий модельга эга бўлишни ва уни компаниянгизда қандай ишлатишни батафсил билмоқчи бўлсангиз, унда бизнинг видеоларимизни кўринг.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗