Тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришда тарқалган 5 та нотўғри тушунча.
Хатоларни такрорламаслик учун охиригача ўқинг.
1 хато. Ҳисобга тушган ҳамма нарсани фойда деб ҳисоблаш.
Аслида, сизнинг ҳисобингизга тушадиган нарса ҳар доим ҳам сизнинг фойдангиз эмас. Баъзи ҳолларда, бу сизнинг мажбуриятларингизни бажариш орқали олишингиз керак бўлган аванс тўлови. Қачонки сиз қўл бериб, актга имзо чексангиз, бу пул фойдага айланади.
2 хато. Ходимга иш ҳақи сифатида тўлаган пулингиз - бу харажат.
Бу ҳам доим ҳам шундай эмас. Баъзан сиз ходимга аванс, баъзида эса якуний тўловни тўлайсиз. Бу харажатлар ходим 30 кун ишлаганида пайдо бўлган, сиз унга пул тўлаган пайитингизда эмас.
3 хато. "Агар мен кўпроқ сотишни бошласам, унда пул хам кўпроқ бўлади" деб ўйлаш.
Ҳар доим ҳам бундай эмас. Баъзида насияга кўп сотишингиз мумкин. Бундай ҳолда, фойда бўлади. Аммо пул йўқ бўлади.
4 хато. Нақд пул танқислиги (кассовый разрыв) вақтида бизнесга пул киритиш ҳар доим ҳам ёрдам бермайди.
Масалан, эгаси нақд пул етишмаслиги сабабини ҳал қилиш ўрнига, кредит олади. Ёки шундай бўладики, компания кўп ойлар давомида зарар билан ишлаяпти (эгаси бехабар) ва бу кассовый разрывга сабаб бўлади.
Агар сиз нақд пул танқислиги пайтида зарарни ташқаридан кредит кўринишида, чексиз равишда тўлдирсангиз ва компанияга фойдага чиқармасангиз, тез орада компаниянинг кредиторлар олдидаги қарзлари сизнинг шахсий қарзингизга айланади.
5 хато. Агар компания, мисол учун, эгасига машина сотиб олган бўлса, буни компания учун харажат деб ҳисоблаш.
Бу ундай эмас. Агар компания машинани эгасига сотиб олган бўлса, демак, компания эгасига дивиденд тўлаган, фақат пул билан эмас, балки машина билан берган. Хўжайинни дачага машина ҳайдаши, турмуш ўртоғини дўконларга олиб бориши компанияга иқтисодий таъсир кўрсатмайди (даромади ўсмайди ёки харажатларни камайтирмайди).
Машиналар сотиб олиш оддий ишчи учун рағбат сифатида амалга ошириладиган компаниялар хам бор, лекин бу машина нархи тушумнинг 0,5-2 фоизини ташкил қилган тақдирда тўғри бўлади.
komplexsoft.uz тадбиркор учун зарур кўрсаткичлар бир ерда.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗