Тадбиркор ҳар доим бизнеснинг асосий саволларига жавобларни билиши керак:
1. Бизнинг мақсадли мижозларимиз кимлар?
2. Уларнинг муаммолари ва эҳтиёжлари қандай?
Бу эҳтиёжлар ҳозир қандай даражада (зарур эмас / зарур / жуда мухим)?
Мақсадли мижозлар ҳозирда бу эҳтиёжларни қандай қондирмоқда?
3. Мижозга бизнинг идеал таклифимиз нима: товарлар / хизматларнинг комбинацияси ва сотиш ва сотишдан кейинги жараён билан бирга келадиган барча элементлар (хизмат кўрсатиш, ўқитиш, техник қўллаб-қувватлаш, дизайн, Интернет инфратузилмаси ва бошқалар)?
4. Бозорда яна қандай алтернативалар мавжуд?
Мижозлар бошқа компанияларнинг қандай таклифларини кўриб чиқишмоқда?
Уларнинг биздан яхшироқ ва ёмонроқ хусусиятлари қаерда?
5. Нима учун мижоз биздан сотиб олиши керак (рақобат стратегияси)?
6. Нима учун мижозимиз биздан сотиб олгач, компаниямизга содиқ қолади ва рақобатчиларга бормайди?
7. Бозор бизнинг брендимизни қандай қабул қилади? Бренд ҳақида қандай фикрлар бор?
8. Биз ўз таклифимизни бозорда қандай тарғиб қиламиз?
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗