Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​Ҳиндуларнинг Дакота қабиласининг қадимий нақли бор: “От чарчадими отдан туш”.

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​Ҳиндуларнинг Дакота қабиласининг қадимий нақли бор: “От чарчадими отдан туш”. Ҳамма нарса равшандек кўринади. Аммо биз чарчаган отга нисбатан бошқа стратегияларни қўллаймиз.  - Биз ўзимизни ҳали умид бор деб ишонтирамиз.  - Биз отни қаттиқроқ қамчилаймиз. - Биз уни овқатлантиришга ҳаракат қиламиз.  - Биз “Биз доим шундай от миниб юрардик” деймиз. -Чарчаган отларни руҳлантиришга бағишланган тадбирлар ўтказамиз.  - Бизнинг чарчаган отимиз “янада яхшироқ, тезроқ, арзонроқ” деб тушунтирамиз. - Биз турли чарчаган отларни таққослаймиз. - Отнинг олдида туриб унга чарчамаганлигини уқтирамиз  - Отни чарчаган деб атамаймиз ва унга бўлган талабларни ўзгартирамиз. - Биз чарчаган отларда юришни тезлаштиришга ёрдам берадиган воситаларни сотиб оламиз. - Биз чарчаган отларни аниқлашнинг талабларини ўзгартирамиз.  - Чарчаган отларда қандай юришларини кўриш мақсадида бошқа жойларга борамиз.  - Отларни бошқаришни ривожлантириш маҳорати бўйича курслар ўтказамиз. - Чарчаган отни таҳлил қилиш мақсадида ҳамкасбларни йиғамиз. - Биз чарчаган отлар бўйича махсус мутахассисларни ёллаймиз. - Чарчаган отларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида биз қўшимча сармоя киритишни таъминлаймиз.   - Биз отларнинг самарадорлигига қўйилган талабларни қайта кўриб чиқамиз…  - Номаълум сабабларга кўра, бирор жойга сузиб бориш илинжида, биз чўкаётган кемага тирмашиб оламиз ва асабларимиз, вақтимиз ва пулларимизни сарфлаймиз. Балки қадимий мақолдан ўринлик фойдаланармиз.   Агар эътибор берган бўлсанг, "отинг аллақачон чарчади-унинг устидан туш!" дейишяпти. Шу ўринда бизнесимизга хам, "отдан тушиб" унга бошқа ракурсдан қараш вақти келгандир. Нима дейсиз? Қандай фикрлар бор? 😀 Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗