Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​Қайси ҳисоботларни назорат қилиш керак?

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​Қайси ҳисоботларни назорат қилиш керак? Бошқарув ҳисоботлари – асл кўринишидан айтилиши қўрқинчлироқ. Бошланишига атиги учта ҳисоботни тушуниб олишни ўрганамиз:     1. Баланс 2. Даромад ва харажатлар ҳақидаги ҳисобот 3. Пул маблағлари ҳаракати ҳақидаги ҳисобот Баланс бу бизнес эгаси учун энг муҳим молиявий ҳисобот ҳисобланади. Агар иккита бошқа ҳисоботлар маълум давр учун қилинса, баланс эса бу маълум санага тегишли бўлган кўрсаткичлардир.  Баланс компаниянинг ҳолати, биринчи навбатда, компания нималарга эга (активлар) ва уларнинг барчаси қаердан келгани (пассивлар) ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.   Молиячилар айтганидек, баланс компания ҳолати ўрганилаётганида таҳлил қилинадиган маълумотларнинг 80% гачасини қамраб олади.  Балансда қуйидагилар кўрсатилади: • бизнесда хусусий ва қарзга олинган маблағларнинг қанчалиги (компаниянинг барқарорлиги), • дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг ўзаро нисбати (ликвидлиги), • пул айланмаси ва бизнесдаги хусусий капиталнинг улуши, • хусусий капиталнинг фойда келтириш даражаси (бизнесга қанчалик муваффақиятли сармоя киритдингиз)   Ва энг асосийси, қолган иккита ҳисобот шакли, даромад ва харажатлар ҳақидаги ҳисобот ва пул маблағлари ҳаракати ҳақидаги ҳисоботнинг қанчалик тўғри тузилганлигини назорат қилишга фақат баланс ёрдам беради. Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗