Ўсиш темпи ва молия
Муваффақиятли бизнесга хос бўлган ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ва ундан савдо ҳажмининг ҳам ўсишини кўпчилик менежер ва бизнес эгалари ҳеч шубҳасиз ижобий омил деб ҳисоблайдилар.
Мантиқ бу ерда оддий. Агар савдо ҳажми ортса , ўз-ўзидан бозордаги улуш ҳам кўпайиши ва фойда ҳам ўсиши керак.
Шу билан бирга, молиявий нуқтаи назардан қараганда ўсиш бу ҳар доим ҳам муваффақиятни билдирмайди.
Тез ўсиш компаниянинг молиявий ресурсларига фавқулодда босимни келтириб чиқаради ва буни менежер ҳамда бизнес эгалари англаб етгунларига қадар бизнес ҳалокат ёқасига келиб қолиши мумкин.
Балки бу мантиққа мос келмас, лекин юқори ўсиш темпига эга компаниялар худди ниҳоятда секин ривожланаётган компаниялар сингари бир хил инқирозни бошдан кечирадилар.
Агар иккинчиси одатдагидек нима ишлаб чиқариш ва кимга сотиш муаммосини ҳал қила олмаган бўлсалар, биринчиси ўсишни қандай молиялаштиришни билмай қоладилар…
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗