Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​@Hack_the_biz барча тадбиркорлар ва тадбиркорлик иши асосларини ўрганиш, ҳақиқатдан ҳам пул топиш истагида бўлганларга салом йўллайди.

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​@Hack_the_biz барча тадбиркорлар ва тадбиркорлик иши асосларини ўрганиш, ҳақиқатдан ҳам пул топиш истагида бўлганларга салом йўллайди. Бугун мен "жон сақлаб қолган"нинг систематик хатолари, ёки нима сабабдан нима ёзилса шунга ишониш керакмаслиги ҳақида гапириб бермоқчиман. Хатолик ҳақида Икки оғиз гап билан уни тасвирлаш жуда қийин. Жон сақлаб қолганнинг систематик хатоси дельфинлар феноменида аниқланган. Гап шундаки, одамлар дельфинларни одамларни қутқариш учун соҳилгача сузиб келиши ҳақида фикрлашга ўрганиб қолишган. Яқин-яқинларгача улар шундай деб ўйлашган. Лекин,  дельфинларнинг била туриб, одамларни қутқариш ўрнига чўктиришга ҳаракат қилгани билан боғлиқ бир нечта ҳолат, спутниклар орқали тасдиқланмагунча улар шундай ўйлашаверган. Шундай қилиб – "жон сақлаб қолган"нинг систематик хатоси -  бу маълум бир соҳада ютуққа эришган, тажрибадан бошқа ҳеч нарса орттирмаган одамнинг "ёлғон" таълимоти.  Табиийки, унинг маслаҳатларига амал қилар экансиз, сиз ўзингиз кетаётган йўлдан боргандан ҳам кўра кўпроқ куйишга маҳкумсиз. Нима сабабдан ҳаммаси шунчалик ёмон Ҳаммаси сиз ўйлаганчалик оддий эмас, бунинг бир сабаби бор. Калламиз ўқитишнинг ҳарбийча усули билан банд қилинган. Бу “мендака қил ва худди шундай натижага эришасан” деб аталади. Ҳуллас, тадбиркорликда бу ишламайди. Биз Р. Хагстр ёки Билл Гейтс каби  иш тутолмаймиз.Чунки бу соҳалар аллақачон банд қилинган. Аммо биз янги жабҳаларни эгаллашимиз мумкин, улар ҳақида бу одамлар, йирик капиталистлар ҳатто тасаввурга ҳам эга эмаслар. Қандай ҳулоса чиқариш мумкин? Албатта, олдинги корхоналарнинг муваффақиятига таяниш мумкин, агар улар тизимли ва бир неча бор такрорланган бўлса. Лекин ҳатто бу ҳолатда тезда бойиш усулини излагандан кўра, умумий паттерналарни ажратиш керак бўлади. Деярли барча бизнес ғоялар амалга оширилишга лойиқ. Лекин, кимнингдир изидан қилган ишини такрорлаш шарт эмас.  Бу "жон сақлаб қолган"нинг хатоси бўлиши мумкин. Худди дельфинлар одамни чўктирмай қутқариб қолгандек. Ахир, капитализмнинг, бизнесингизни қутқариш ўрнига, дельфин ёки акулалар ўз рақобатчиларига босим ўтказгани билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида, ҳеч ким гапириб бера олмайди. Сиз нима деб ўйлайсиз? Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗