Maqolalarga o‘tish
komplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​Одамлар янги маҳсулотлар ҳақида қаердан билишади?

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​Одамлар янги маҳсулотлар ҳақида қаердан билишади? Биз ProductHunt-дан "Одамлар янги маҳсулотларни қандай кашф этадилар" мақоласининг таржимасини баҳам кўрамиз. Компаниянинг самарали ўсиш стратегиясини ишлаб чиқиш учун тадбиркорлар, одамлар янги маҳсулотларни қандай билишларини тушунишлари керак. Материал муаллифи 7 та асосий канал ҳақида гапиради: 👫 Дўстлар ва ҳамкасблар Бу "сарафан радио" принципи. Сизнинг мижозларингиз дўстлари ва ҳамкасбларига кундалик фойдаланадиган севимли маҳсулотлари ҳақида айтиб беришлари мумкин. Қоида тариқасида, бундай реклама нафақат бепул, балки жуда органик ва кўзга ташланмайди. Ушбу воситадан фойдаланиш учун сиз йўналтирувчи дастурни амалга оширишингиз мумкин. Қуйидаги бизнеслар учун: Маҳсулотлари, дўстлари ёки ҳамкасблари билан фойдаланиш учун мўлжалланган ва улар баҳам кўришдан манфаатдор бўлган (Snapchat, Slack) компаниялар. 🔧 Онлайн манбалар Янги маҳсулотлар ҳақида билишнинг энг арзон усули - одамлар улар ҳақида Интернетда: ижтимоий тармоқларда, оммавий ахборот воситаларида, форумда таъсир ўтказувчилар ва шарҳлар ёрдамида қандай гаплашаётганини кўришдир. мисол учун, Clubhouse - бу Тwиттер постлари туфайли ўсган маҳсулот. Қуйидаги бизнеслар учун: мухбирлар ёритмоқчи бўлган қизиқарли "ҳикоя"си бўлган компаниялар ва одамлар. 💻 Онлайн реклама кампаниялари Машҳур платформаларда (Facebook, Google, Twitter, YouTube), инфлюенсерда реклама, шунингдек, ҳамкорлик дастурлари ва каналлари орқали ўсган компаниялар, мисол учун Wish, Casper, Calm, Blue Apron ва Hims кабилар. Қуйидаги бизнеслар учун: мижозлари ўзлари қидирмайдиган ёки талаби тўлиқ шаклланмаган компаниялар учун. 🚗 "Уйдан ташқарида" Одамлар тасодифан улар билан тўқнашиб, янги маҳсулотлар ҳақида билиб олишади. Масалан, улар дўкон ойнасида янги этикетка ва баннерларни кўришади ёки Тесла ҳайдаб кетаётган одамни кўришади. Аксарият истеъмол маҳсулотлари, электроника ва чакана сотувчилар ушбу канал орқали тарғиб қилишади. Қуйидаги бизнеслар учун: Маҳсулотлари кенг тарқалган компаниялар ва маҳсулотлари импулсив сотиб олинадиган компаниялар. 🖼 Ташқи реклама Бу классик out-of-home реклама канали: билбордлар, автобуслар, таксилар, самолётлардаги рекламалар ва бошқалар. Сиз рекламангизни маълум бир жойда ўтаётган одамларга кўриниши учун тўлайсиз. Ушбу усулининг самарадорлигини ўлчаш қийин, лекин у яхши рақобатдош устунликни таъминлайди. Ташқи реклама, бизнес марказларида ёки йирик корпорацияларнинг офислари яқинида жойлаштирилса, инвесторлар ёки компания раҳбарларининг эътиборини жалб қилишга ёрдам беради. Қуйидагилар учун мос келади: Кучли бренд яратмоқчи бўлган компаниялар кенгроқ аудиторияга сотишга ва шов-шув кўтаришга интилаётганларга. 🏠 "Уйда" реклама Бу ерда биз телевизордаги реклама ҳақида эмас, балки бошқа самарали воситалар ҳақида гапирамиз: почта жўнатмалари, маҳсулот қадоқларида, радиода, подкастларда ва журналлардаги реклама. Почта рассылкалари DTC маҳсулот маркетинг стратегиясининг асосий элементи бўлиб, подкастлар ва янгилик рассылкаларида реклама, мижозлар билан мулоқот қилишнинг машҳур усулига айланмоқда. Қуйидагилар учун мос: тўғридан-тўғри истеъмолчига (DTC) (Direct-to-Consumer) маҳсулотларни дистрибюторларсиз тўғридан-тўғри мижозларга сотадиган компаниялар. Обунани юқори ўртача чек билан, яъни юқори нарх нуқтасида сотадиган компаниялар. Геотаргетингдан катта фойда кўрадиган ва реклама билан ижодий ёндашадиган компаниялар учун мос келади. 📱 Савдо бўлимлари билан боғланиш орқалик. Исходящие продажи - бу кимдир ўз маҳсулотини сотиш учун сиз билан боғланади. Масалан, телефон / почта орқали, LinkedIn хабарларида. Бу канал орқали йирик корпорациялар, телемаркетерлар ва "эшикдан-эшикгача" бизнес ривожланади. Қуйидагилар учун мос келади: мижозлар қидираётган янги бизнес; ўртача буюртма қиймати юқори бўлган маҳсулотларни сотадиган компаниялар ва мижозларнинг умрбод қиймати (LTV) си юқори бўлган компаниялар учун қулай келади. Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗