Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​Бизнес бўлмаган бизнес – майнинг

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​Бизнес бўлмаган бизнес – майнинг @hack_the_bizнинг бугунги мақсади яна бир инвестицион платформа ва пул топишнинг оммавийлашган усули бўлиб, асосан криптовалюталар билан боғлиқ. Шундай қилиб, бугун биз бениҳоя даромадли соҳа, аслида бизнес бўлмаган майнинг ҳақида гаплашмоқчимиз. Изоҳ: тўғрисини айтаман, майнинг ҳақида узил-кесил бир фикр айтиб бўлмайди. Чунки, унинг атрофида катта бир соҳа – майнерлар учун ишлаб чиқариш ва майнинг ускунасини сотиш тизими шаклланган. Бу ўзи нима? Bitcoin ва бошқа кўплаб криптовалюталар ишлаб чиқариш жараёни майнинг деб аталади. Бу фиат ва бошқа хил электрон валюталардан фарқ қилувчи криптовалюталарнинг энг асосий устунларидан бири саналади. Майнингни оддий пул зарб қилиш билан таққослаб бўлмайди, чунки, унинг ҳам ўзига яраша вазифалари бор. Энг асосийси – майнинг билан ҳар бир одам шуғулланиши мумкин. Ишонмайсизми? Криптовалюталар майнинги қандай ишлайди Майнинг терминининг ўзи инглиз тилидан келиб чиққан ва маъноси “майн” (ўлжа) (фойдали қазилмаларни кондан топиш) сўзидан олинган.  Агар мураккаб сўзлар билан гапирилса, бу жараён Blockchainда блоклар яратиш ва ёпиш, ҳисоб китоб қувватларини қўллаш йўли билан  тармоқ ишини қўллаб туриш жараёнидир.  Майнер компьютер қувватидан, блокни ёпувчи рақамли имзо (хеш)ни қидириш бўича махсус ҳисоб-китобларни бажаришда фойдаланади. Рақамли имзони топган майнер 1 бирлик  криптовалюта  кўринишида мукофотга эга бўлади. Майнинг тармоқ ишини қўллаб туради. Уни дубль транзакциялардан ҳимоялайди. Майнинг қандай ишлайди Содда сўзлар билан айтадиган бўлсак, майнинг – маҳсус ускуна қўллаган ҳолда криптовалюта топиш дегани. Bitcoin вап бошқа хил тангалар учун бу эмиссияни оширишнинг ягона йўли. Майнерлар мукофот олишади, чунки, уларнинг фаолияти бутун тизим фаолияти ва яҳлитлигини таъминлаб туради. Майнингнинг асосий вазифаси ҳам шундан иборат. Нима сабабдан бу бизнес эмас Майнинг бизнес ҳисобланмайди, чунки унинг бирорта жиҳати шаклланишига хизмат қилмайди. *Бизнес янги бизнесга замин ярата оладими? ЙЎҚ! *Уни барқарорлаштириш мумкинми? ЙЎҚ! *Тадбиркорлик фаолиятини тўлиқ автоматлаштириш мумкинми? ЙЎҚ! *Корхонани қўшимча маблағ сарфисиз кенгайтириш имконияти борми? ЙЎҚ! Бундан ташқари – трейдинг ва криптоинвестициялар билан бўлгани каби, бу ерда барқарорликдан дарак берувчи бирор нарса йўқ, демак бу хатар кучли бўлган корхона. Мен криптовалюталарни пирамида деб атай олмайман, лекин улар янги маблағлар оқими келиб турар экан,  фаолият юритишда давом этади. Эртами кечми инвесторлар даромад олишни хоҳлаб қолишади, ўшанда бизни криптобозорнинг навбатдаги пасайиши кутади! Шу билан “Бизнес бўлмаган бизнес” тўғрисидаги суҳбатларимизни якунлаш ва бизнес учун ҳақиқатдан ҳам керакли бўлган инструментларни кўриб чиқишни давом этишни таклиф этаман. Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗