Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​Молияни тартибга келтиришга қанча пул сарф қилиш керак?

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​Молияни тартибга келтиришга қанча пул сарф қилиш керак? Маҳсулот ёки хизматни сотиб олаётган ҳар қандай тадбиркор унинг қийматини тушунишни хоҳлайди.  Бошқарув ҳисоботининг қиймати паст баҳоланади, чунки ундан келиб чиқадиган фойда аниқ эмас ва Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесда, юқори сифатли молиявий модель тайёрлаш, қоида эмас, балки истисно ҳисобланади.  Бизнес эгаси қандай қилиб ҳисоботнинг қадр-қимматини тушуниши мумкин?  Жуда оддий. Сизда ҳозир компания фаолиятининг маълум бир молиявий натижаси бор. Молиявий модельни жорий этганингиздан сўнг, рақамли натижаларини кўришингиз мумкин бўлади.  Идеал ҳолатда, илгари бўлмаган сифатли молиявий маълумотларга асосланган бошқарув қарорларини қабул қилганингиздан сўнг, сизнинг даромадингиз кўпайиши керак.  Молиявий модельни қийматини қандай ҳисоблаш мумкин?  Жуда оддий. Сотиш, сотиб олиш, ривожлантириш, қарзларни жалб қилиш, дивидендлар тўлаш ёки бизнесда пул қолдириш, сармоялар киритиш ... буларни барчасини қандай амалга оширасиз?  • Ички ҳиссиётлардан келиб чиқиб ми?.  • Рақамларга қараб ми?  Oдатда тадбиркорлар ўз ҳиссиётларига таяниб қарор қабул қилишади.  Яна бир холат.. Масалан, дўстимиз, шеригимиз ёнимизга келди, у жуда зўр лойиҳа борлигини айтди: “эксклюзив маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни Африкага сотиш” керак.  Талаб бор, ўз-ўзини қоплаш муддати - бир ой, инвестициялар жуда кўп. Пул тикасизми?  Молиявий модельлаштириш қўл остизда бўлса, дўстлар, танишлар, мижозлар олдизга келиб, ўз таклифини айтганда, сиз: “Ҳа! Ажойиб фикр. Келинг аввал лойиҳа кўрсаткичларини ҳисоблаб чиқамизми?” деб жавоб бера оласиз;  Сиз ҳисоблашни бошлайсиз - рақамлардан эса ҳаяжон босади.  Менинг практикамда бошидан фойдасиз бўлган, “қизиқарли лойиҳа ва ғояларнинг” кўплаб мисоллари бор. Агар сиз буни «қирғоқда» тушунсангиз, тўғри қарор учун кўпроқ имкониятга эга бўласиз. Шунинг учун, ҳеч бўлмаганда минимал кўрсаткичларни ҳисоблаш мантиқан тўғри бўлади.  Модельнинг қиймати - бу тежалган вақт ва пул.  Ва ниҳоят, молиявий ҳисоботи шаклланган, бизнес жараёнлари рақамлаштирилган шаффоф бизнес, инвесторлар учун янада қизиқарли бўлиб, компания қийматига таъсир қилади. Хўп денг, малакали тадбиркор ёки энди бизнес бошламоқчи бўлганнинг қўлидаги бундай воситанинг қиймати катта.  МБА мактабларида кўп йиллар ўқимасдан ёки йирик корпорацияларда менежер сифатида ишламасдан компанияни молия орқалик бошқаришни ўрганмоқчимисиз? Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗