Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​Учта савол ёрдамида ҳаётнинг мақсадини аниқлаш мумкин.

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​Учта савол ёрдамида ҳаётнинг мақсадини аниқлаш мумкин. 1.Сиз нима қилишни ёқтирасиз? Сизнинг мақсадингиз севган нарсангиз билан чамбарчас боғлиқ. Мақсадли одамларнинг аксарияти ўзлари ёқтирган нарса билан шуғулланишади: Билл Гейтс компютерларни яхши кўради, Опра Уинфри одамларга ёрдам беришни яхши кўради ва Эдисон ихтиро қилишни яхши кўради. Сиз нимани ёқтирасиз? Хўш, сизга ўқиш, ёзиш, спорт билан шуғулланиш, қўшиқ айтиш, расм чизиш ёки овқат пишириш ёқадими? Бизнес, савдо, алоқа, баъзи нарсаларни таъмирлашни хоҳлайсизми? ҳар қандай ҳолатда ҳам, сизнинг ҳаёт мақсадингиз севимли ишингиз, бизнесингиз билан боғлиқ бўлади. 2.Бўш вақтингизда нима билан шуғулланасиз? Бўш вақтингизда нима қилишингиз, ҳаётингиздаги мақсадингизни аниқлашга ёрдам беради. Агар сиз чизишни яхши кўрсангиз демак - бу, қайси йўналишда ҳаракат қилишингиз керак бўлган намунали белгидир. Бўш вақтингизда нима билан шуғулланаётганингизни ёки нима қилишни хоҳлаётганингизни ўйлаб кўринг. 3.Сиз нималарга эътибор қаратасиз? Сотувчи маҳсулот тезда сотилишини ёки сотилмаслигини осонгина ажрата олади; Сарторош сўзсиз инсоннинг ташқи кўринишига эътибор беради, дизайнер нотўғри кийинишни аниқлай олади ва механик машинадаги овоздан муаммони аниқлаши мумкин. Сиз нималарга эътибор берасиз? Ва нима сизни асабийлаштиради? Жавобларингиз ҳаёт мақсадингизга эришишда сизга ёрдам берадиган билим бўлади. ----------------------------------------------------------- Ва яна бир нарса. Дўстингиз билан муҳокама қилсангиз, хулосаларни яхшироқ эслаб, ўзлаштирасиз. Ушбу канални дўстингизга хам юборинг. Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗