Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​Бизнес даромади: тадбиркорларда кенг тарқалган хато (2 қисм)

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​Бизнес даромади: тадбиркорларда кенг тарқалган хато (2 қисм) Хато 2. Бизнес пулларини ўзлаштириш Бизнес пул топиш учун бошланади. Ва бу нормал холат, акс ҳолда таваккал қилишнинг нима кераги бор? Агар сиз, бизнесменларнинг турли маълумотларини тингласангиз, шахсий ривожланиш ва жараёндан завқланиш, пулдан муҳимроқ деган таассурот оласиз. Албатта, ривожланиш керак, лекин агар фойда (пул деб ўқилсин!) кутилмаса, у ҳолда тижоратнинг маъноси йўқолади. Шунинг учун, ҳам топиш, ҳам ривожланиш керак. Аммо тадбиркорлар кўпинча, биринчи жиддий пул оқимини кўрганларида, бошларини йўқотадилар. Уларга ҳаёт муваффақиятли бўлиб туюлади ва машина, квартира ёки вертолёт сотиб олиш вақти келди деб ўйлашади. Афсуски, бундай бошни йўқотиш бизнесни йўқотишга олиб келиши мумкин. Шуни эсда тутиш керакки, бизнеснинг мажбуриятлари бор ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш муҳимдир. Бу ходимларнинг иш ҳақи, товарлар сотиб олиш, солиқлар, ижара ҳақини тўлаш ва ҳоказо. Ҳар бир тадбиркор тўлов жадвалини тутиши керак, бу ерда мажбуриятлар ва тўлов муддати ёзилган бўлади. Бу "фавқулотда" муаммолардан ҳимоя қилади. Мисол учун, январь байрамларида дўкон яхши савдо қилади. Харидорлар тадбиркорга 10 миллион сўм даромад келтирдилар. Энди яхши дам олиш учун етарли пул борга ўхшайди, лекин аввал сиз мажбуриятларга қарашингиз керак. Маълум бўлишича, 500 минги ижара ҳақига, 100 минги уй-жой коммунал хизматларига, 2 млн иш ҳақига, 4 млни етказиб берувчилар олдидаги қарзларга, сарфланади. Фақатгина ушбу мажбуриятларни тўлагандан сўнг, шахсий эҳтиёжларга сарфланиши мумкин бўлган пул бўлади. Кейин дўконнинг ривожланиши ва "оғир" кунлар учун бирор нарса қолдириш керак. Ва агар тадбиркор дарҳол 10 миллионни сарф қилса, у бизнесини жуда заиф аҳволга солиб қуяди. ------------------- Ва яна бир нарса. Дўстингиз билан муҳокама қилсангиз, хулосаларни яхшироқ эслаб, ўзлаштирасиз. Ушбу канални дўстингизга хам юборинг. Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗