Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​Тадбиркор ўқиши керак китоб.

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​Тадбиркор ўқиши керак китоб. “Қийин қарорлар. Қандай қилиб осон жавоблар бўлмаганда бизнес юритиш керак ", Ben Horowitz "Яхши менежер - бу маҳсулотнинг бош директори: у сотиш учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади ва бозордаги муваффақият нуқтаи назаридан ўз фаолиятини баҳолайди". Ben Horowitz, Силикон водийсидаги энг тажрибали тадбиркорлардан бири, Airbnb, Pinterest, Twitter даги инвестор ва Andreessen Horowitzнинг бош ҳамкори хаётида дуч келган қийинчиликлари билан ўртоқлашди. Китоб эндигина ўз бизнесини бошлашни режалаштираётганлар, стартаплар асосчилари ва узоқ муддатли бизнес эгалари, учун фойдали бўлади. Нима учун ушбу китоб ўқишга арзийди? - китоб, тадбиркорлар учун қўлланма бўлиб, унда муаллиф, бош директорнинг инқироздан қандай омон қолишини, ҳамкорлар билан қандай муносабатда бўлишни ва жамоада муаммоларни ҳал қилишни амалда кўрсатиб беради; - етакчи IT-компания раҳбаридан ходимларни бошқариш бўйича маслаҳат; - Автор, бизнесдаги кенг тарқалган хатолардан қандай қочиши ва қийинчиликларга қандай муносабатда бўлиши, ҳақида шахсий тажрибасини айтиб беради. ------------ Ва яна бир нарса.. Дўстингиз билан муҳокама қилсангиз, хулосаларни яхшироқ эслаб, ўзлаштирасиз. Ушбу канални дўстингизга хам юборинг. Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗