Маҳсулотингиз қандай ассоциацияларни келтириб чиқариши ҳақида ўйлаб кўринг.
Tiffany ҳикояси.
Дастлаб, Tiffany бренди ишини канцелярия буюмлари ва мода дўкони сифатида бошлаган ва Tiffany, Young and Ellis номи остида ишлаган. Компания фаол ривожланди ва яхши даромад келтирди.
1853 йилда Чарлз Тиффани компанияни Tiffany & Company номига ўзгартирди ва эътиборни элита учун заргарлик буюмларига қаратди. 1887 йилда ким ошди савдосида у француз тожининг заргарлик буюмларининг учдан бир қисмини, шу жумладан Наполеон 3 нинг рафиқаси, император Евгениянинг, машҳур олмосли маржонларини сотиб олади.
Тиффан ассортиментини очиқ кўк рангли каталогда нашр этарди. У “Кўк китоб” номи билан машҳур бўлиб, ҳозир ҳам нашр этилмоқда. Ва рангнинг ўзи савдо белгисига айланди. У Pantone корпорацияси томонидан махсус ранг сифатида ишлаб чиқарилган бўлиб, унга Tiffany Blue деб номланувчи 1837 рақамини берган.
Каталог ранги эътиборни тортганини кўрган Тиффани ундан реклама материалларида ва заргарлик буюмларини қадоқлашда фойдалана бошлади. 1906 йилда The New York Sun шундай деб ёзган эди: “Тиффанининг битта нарсаси борки, уни ҳеч қандай пулга сотиб олиб бўлмайди, у уни текинга бериши мумкин. Ва бу унинг қутиларидан бири"
Хулоса
Маҳсулотларингиз қандай рақобатдош устунликка эга бўлиши, бренд ёки компания нима билан боғлиқ бўлиши ҳақида ўйлаш керак. Бу, ноёб хизмат , ранг ассоциацияси, хатто арома хам бўлиши хам мумкин.
---------
Ва яна бир нарса. Дўстингиз билан муҳокама қилсангиз, хулосаларни яхшироқ эслаб, ўзлаштирасиз. Ушбу канални дўстингизга хам юборинг.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗