🙋🏻♂️ Ҳаммага Ассалому Алайкум!
Менинг исмим Солижон. Мен ушбу каналнинг асосчисиман.
Бу ерда ва You Tube каналимизда мен таниқли тадбиркорларнинг фойдали бизнес маслаҳатлари ва тадбиркорлар учун долзарб бӯлган маълумотлар билан бӯлишаман. Мен ӯзига xосликка давогар эмасман.
Ҳар қандай ҳолда, барчамиз олинган маълумотлардан илҳом оламиз, фойдаланамиз, улардан нусxа оламиз ва маълумотларни қайта ишлаймиз.
Лекин менинг каналимдаги контентни ошкора такрорлашни нотӯғри деб ҳисоблайман. Ёки ӯз сӯзларингиздан фойдаланинг ёки бизнинг канал ссылкасини қӯйишни унутманг.
Бундан ташқари бу ерда мен ӯз маҳсулотим - MoneyManager молиявий дастурини тақдим этаман. Мен доимо маълум бир бизнес билан шуғулланиб келганман ва шуғулланаман.
Мен ӯзимни ёлланма ишчи деб тасаввур қила олмайман. Аммо, тан оламан, офисда соатлаб ӯтиришга хам, тайёр эмасман.
Бизнесдаги муваффақият- бу ӯз вақтида қабул қилинган қарор ва минимал ҳаракат билан максимал фойда олиш деб ҳисоблайман.
Парето принципи ишлайди! Менга ва бизнес шерикларимга ҳаётни осонлаштиришга ёрдам берувчи ҳисобот шаклини яратиш фикри шу тарзда келди. Кейин дастур ва янги лойиҳа ғояси келди.
Мен билан биргалигингиз учун ташаккур билдираман!
---------
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗