Ҳар бир хатонинг сабаблари бор.
Асосан, хатолар икки сабабга кўра пайдо бўлади:
Асосий маълумот манбалари кўплигидан;
Ягона ҳисобот стандартлари мавжуд эмаслигидан.
Маълумот манбалари кўплиги.
Кўпинча, ўрта ва ҳатто йирик ташкилотларда ҳам ягона учёт тизими мавжуд эмас. Мисол учун, CRM яъни. мижозлар билан муносабатлар, алоҳида маълумотлар базасида сақланади. Экcельда даромадлар ва харажатлар, CF ва бошқаларда бюджетларни яратилади.
Уларнинг хар бирида ҳақиқий маълумотларни кузатиб борилади. Бундан ташқари, барча ҳужжатлар учун алоҳида файллар тузилади: савдо режаси, ҳудудлар ва бўлимлар бўйича харажатлар режаси, бонуслар ва бонусларни ҳисоблаш ва бошқалар.
Бундан ташқари, 1C Кадр ва 1C: Бухгалтерия ҳисоби бўйича иш ҳақи ва ходимлар учёти ҳам мавжуд. Кўп асосий манбалар билан сиз, шунчаки адашиб қолишингиз мумкин. Ҳар қандай маълумотлар нотўғри бўлиши, хато қилиш хавфи жуда юқори бўлади.
Ягона ҳисобот стандартлари мавжуд эмас.
Бу режалаштириш ва реал қийматларни кузатиш учун ҳам бирдек таъсир қилади. Айниқса, молиячилар ўртасида стандартларнинг йўқлиги сабабли харажатлар ва пул оқимларини аниқлашда кўплаб хатолар юзага келади.
Масалан, бир ой ичида офисни тозалаш "Офисни тозалаш" бандига, бошқа ойда "Бошқа офис харажатлари" бандига киритилиши мумкин. Ва агар “тозалаш учун” бандининг миқдори аҳамиятсиз бўлса, турли хил маркетинг харажатлари, реклама харажатлари, реклама ставкаларни ўзгариши бизнес бюджетини мухим қисми бўлиши мумкин. Ва уларнинг ойдан ойга бир банддан иккинчисига “миграция”, яъни кўчиши ҳисоботнинг шаффофлигига сезиларли таъсир қилади.
Бундан ташқари, ҳали ҳам мижозларга счёт-фактуралар асосида “даромадларни тан олиш” бўйича ҳисобини юритадиган компаниялар мавжуд. Агар барча счёт-фактуралар кўрсатилган хизматлар актларидан кейин берилса яхши бўлади. Аммо, агар мижозлар олдиндан аванс тўлашга тайёр бўлса-чи, унда бундай тизим билан даромадлар мижозга аванс тўланган, аммо ҳали бутун сумма тўланмаган, улар устида иш ҳали бошланмаган ёки тугамаган суммаларни ўз ичига олади. Ва умуман олганда, бу счёт-фактуралар ҳеч қачон тўланмаслиги хам мумкин бўлади.
Бу ҳолатда, фараз қилинг, савдо бўлими тушум кўрсаткичларини манипуляция қилиш имкони бўлади! Масалан, савдо бўлими жорий ойда тушум кўрсаткичини, мижозга счёт-фактурани тақдим этиб, ошириши ва кейинги ой бошида эса уни бекор қилиб ташлайди.
Баъзи бошқарувчилар ташкилот нимага пул тўласа, бу харажат деб ҳисоблашади. Лекин аслида ундай эмас. Тўланган пулни қайтариш мумкин. Мисол учун, агар етказиб берувчи ишни тугатмаган ёки товарларни етказиб бермаган бўлса, бу ҳали харажат эмаслигини англатади. Бу фақат етказиб берувчига олдиндан тўлов.
Бу миқдор *БДДСда нақд пул оқими моддаси сифатида ўтади, аммо бундай миқдор *БДРга киритилмаслиги керак, чунки бу ҳали харажат эмас
*БДДС - бюджет движения денежных средств.
*БДР - бюджет доходов и расходов
-----------------------
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗