Сизда бизнес-ғоями ёки тўлақонли бизнесми?
Бизнес ғояларингизнинг “ривожланиш режалари”ни муҳокама қилишни тўхтатинг.
Ғоянинг фақат битта ривожланиш режаси бўлиши мумкин - бизнинг кейинги қадамларимиз қанақа ва буни қачон қилишимиз керак ва бундан қандай натижа олишни режалаштирмоқдамиз?
Гап тамом-вассалом!.
Чунки бизнес ғоя, таърифига кўра, такрорланадиган ва кенгайтириладиган бизнес моделини топиш учун яратилган вақтинчалик ташкилот.
Бу ерда "Топиш" !!! сўзи жуда мухим. Бу бизнес модельи ҳали топилмаганлигини англатади.
Номаълум бизнес модель учун ривожланиш режаси қанақа бўлиши мумкин?
Агар сиз бизнес модель аллақачон топилган деб ҳисобласангиз, бу энди ғоя эмас, балки бизнес.
У холда, илтимос, тушумни, даромадни, унинг ўсиш динамикасини, уни кўпайтиришнинг синовдан ўтган усулларини, ўсиш "потолок"ини, бизнес-жараёнларнинг қийинчиликларини, инвестициялардан кутилаётган даромадни ва бошқа барча "зерикарли" рақамлар ва фактларни кўрсатинг.
Ва бу "дўқ"(қўпол буйруқ) эмас, балки жуда конструктив маслаҳат бўлиб, сиз ҳали мавжуд бўлмаган нарсани ривожлантиришга сармоя киритмоқчи бўлганингизда, кўп вақт, куч ва пулни тежайсиз.
Аркадий Морейнис.(дан эркин таржима)
--------------------
Ва яна бир нарса. Бу темани дўстингиз билан муҳокама қилсангиз, хулосаларни яхшироқ эслаб, ўзлаштирасиз. Ушбу канални дўстингизга хам юборинг.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗