Учёт тизимини жорий этиш вақти келганини қандай биласиз?
Энг қисқа жавоб шундаки, уни қанчалик тез амалга оширсангиз, компания учун шунча яхши бўлади.
Аммо махсус дастурлардан фойдаланиш тажрибаси йўқ ва бизнес жараёнларини тушунмаган, бизнес эгаси, кўпинча бу ишни энг охиригача атайлаб кечиктиради.
🏂 Сиз хисоб китобингизни тўғри юритаман деб ўйлайсиз ва агар бу хисоблашларни ҳаммасини кимгадир кўрсатсангиз, у барибир тушунмайди, "мен бажаридигандай эплай олмайди", бардош бера олмайди ва компания барбод бўлади деб ўйлайсизми?
✍ 3-4 ҳафта давомида ишлашингизни оддий кўриб чиқинг. Вазифаларингизга сарфлаётган вақтини кузатинг. Ва кейин умуман маълумотларни йиғиш учун қанча вақт сарфлаётганингизни ҳисобласангиз, фарқи каттами?.
🕠 Иш жараёнидаги тартиб етарлими? Қимматли вақтингизни уч ёки ундан ортиқ марта қисқартирадиган дастур пайдо бўлса, натижалар қандай ўзгаради?
💡 Учта ҳисоботни жамлашни ўрганганингиздан сўнг, компаниянгизнинг учёт ҳисобини бошқаришни тизимлаштириш ва ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишга ўтиш зарурлигини сездингизми?
Рақамлилаштириш, тадбиркорга маълумотлар билан тезроқ ўзаро алоқада бўлиш ва бизнеснинг исталган соҳаси ҳолати тўғрисида аниқроқ ҳисоботларни олиш имконини беради.
Сиз уни бутун жараёнлар учун ёки қисман глобал миқёсда амалга оширишингиз мумкин: асосийси нима ва нима учун қилаётганингизни тушунишдир.
Шунда ўзгаришлар самарали бўлади ва буюртмаларни тезроқ қайта ишлаш, мижозларни сотиб олишга жалб қилиш харажатларини камайтириш ёки ишлаб чиқаришни тезлаштириш имконини беради.
------
Ва яна бир нарса. Дўстингиз билан муҳокама қилсангиз, хулосаларни яхшироқ эслаб, ўзлаштирасиз. Ушбу канални дўстингизга хам юборинг.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗