Инфобизнес имиджи-ми ёки "ими жими-да"ми?
Бизнинг давримиз ижтимоий тармоқлар даври. Ҳақиқий тадбиркорлар хам, фирибгарлар хам бу имкониятдан унумли фойдаланиш харакатида ва ижтимоий тармоқларда шахсий бренд яратиш учун бир-бирлари билан курашадилар.
Келинг, уларни қандай ажратиш мумкинлигини, қандай турлари борлигини ва келажакда уларнинг тақдири қандай бўлишини кўриб чиқайлик.
Турларини ажратиб олайлик..
1. Классик тури
Қадимгилар, "эскилар", аста-секин саҳнани тарк этишмоқда;
Улар тиктокерлар ва инстаграмчилар каби, ҳаётий кўникмаларни ривожлантира олмайдилар)))
2 "Худди бизнес ҳақида гапираётгандай" лар тури (кўпинча "хаво" сотиш билан овора)
Бу сохадагилар борган сари камайиб боради, уларни "билими бор"лар ютиб юборади;
Эҳтимол, улар хитойнинг савдо модельига кўра, стримда ўқитишга ўтиб кетади;
3 "Блогер-сеҳргар" лар тури
(хурофот, эзотерика, инста-бизнес, севги ва пул ҳақидаги мотивациялар, соғлиқ, вазн йўқотиш, турмуш қуриш ва бошқалар)
Бу "жой" ўсиб боради. Дунёдаги трендларни копия қилиб пул ишлаб олмоқчи бўлган "блогер"лар фақат кўпаяди.
4 "Билими бор"лар тури
Масофавий таълимга тақлид қилишади, стартаплар бошлашади, онлайн таълим, мономаҳсулот эгалари ва бошқалар.
Профессионал инвесторлар ва кучли IT платформалар қўлланиши сабаблик, ўсиб бораётган "йўналиш" хисобланади.
Фикрлар...
Хозирги кунда, инфобизнес (ҳалоллик шарти билан) ва инфо фирибгарлар шунчалик бир-бирига қоришиб кетган-ки, улар бир бирини каналларида реклама қилиб беради, аудиторияси билан алишишади, бири иккинчисини савдосида беъмалол қатнашади, баъзида менежментини хам битта одамлар (продюсерлар) юргизади. Хуллас от изи билан ит изи аралашиб кетган! :)
Баъзи ҳолларда улар мижозларини бирлаштириш асносида "экстазда" рақсга тушадилар;
Ха тўғри, баъзида улар қаттиқ қарама-қарши позицияда хам туришади.
Келажакда нима бўлади?
Аслида, бозорни учта сегментга бўлиб олишади:
1. Онлайн таълим. Жуда ўсиб бораётган бозор
Хақиқий даромадга эга бўлганлар, ҳақиқий мижозлар, ҳақиқий инвесторлари борлар бу бозорда ғалаба қозонади.
Ўзига тушум, даромад ва мижоз "қўшаётган" товламачилар ва фирибгарлар аста-секин йўқ бўлиб кетади. Ўзидаги сохта аудитория ва ёлғон рақамларни даъво қилиб, кун кўраятганларни худди захар ичиб ўлиб бораётганга ўхшатаман.
Шунинг учун хам, онлайн таълим нархи, бу иллатдан қутилгунча, маъносиз ва аҳмоқона рақобатда, доимо тушиб боради.
2 Ижтимоий тармоқлардаги фирибгарлар (сеҳргарлар, фолбинлар, эзотериклар, марафончилар)
Тикток, инстаграм ларда "орзуини сотиб ол, қиммат эмас" дейдиганлар.
Лотереянинг бир турига айланиб қолади.
3 Олдскул, офлайн спикерлар мактаби.
Қолади, лекин қаттиқ трансформацияга учрайди. Йўналиш ўзининг нарх-навосини яхшигина ошириши керак бўлади. Учрашув форматини, жонли концерт ёки 80-йилларнинг дискотекалари типига, айлантириши керак бўлади.
Қолганлари йўқ бўлиб кетади, чунки трендларга тақлид қилиш ва пандемия, ўқитиш моделини тубдан ўзгартирди.
Энди компютер олдида, экранга тикилиб олиб соатлаб ўтириш, бу нормал ҳолат хисобланади, бу хозир мактабдан "эмланяпти". Уйда ўтириб олиб коинотни ўзгартиринг, уни бошқаринг, марафонларда иштирок этинг, хеч қаерга чиқмай тенденциялардан ортда қолманг, деган шиор илгари суриляпти.
Ҳатто юқори нархга эга бўлган йирик университетларнинг кўпчилиги, аста-секин онлайн устунлик қиладиган, аралаш таълим форматини афзал кўряпти;
Тахминан 2025-30 йиллардан кейин, замонавий ўқитувчининг компетенцияларига, хитой моделига ўхшаб: физика, математика, савдо, маркетинг, консалтинг ва бошқаларни жонли стримда таълим бериш, бошқариш қобилияти кириши шарт бўлади.
Олинган кўникма ва билимларни аудит, тест, диагностика ва бошқа микро-текширувларни халол қилиб ўтказиб беришга бўлган талаб ортади.
Диагностика, сифат назорати ва ўқув скриптларини сотишга ихтисослашган инфобизнесменларни пайдо бўлишига оз қолди.
-----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗