Кучли бўрон арафасида..
2 ҳафта олдин, россия тадбиркорларидан ҳеч қайсиниси, эндигина пасайган коронавирус инқирозидан сўнг, ўз бизнеслари учун яна курашишлари, йиллик режаларни бекор қилишлари ва бизнесини бошқарувида, тўлиқ жанговар режимга киришлари кераклигини тасаввур қилмаган хам эди.
Ҳозирда тадбиркорлар орасида энг катта камчилик - бу Хабардорлик ва Эҳтиёткорлик. Бу ҳис-туйғуларга берилмасдан вазиятга оқилона қараш ва адекват қарорлар қабул қилиш қобилияти деганидир.
Иқтисодиёт катта зарба остида. Украина ёки Россиядаги вазият қандай оқибатларга олиб келишидан қатъи назар. Ва бу зарбанинг "оқибати" бизгача етиб келиши аниқ. Бу ҳақиқат.
Аммо тарих шуни кўрсатадики, ҳар қандай инқироз доим тугаган. 1930-йиллардаги буюк депрессия тугади, 2008 ва 2014 йиллардаги инқироз тугади, биз ковид чекловларига хам мослашдик.
Бу инқироз ҳам тугайди. Бизнесларимиз бошқача бўлади. Кўплаб корхоналар ёпилади, бозорларнинг глобал қайта тақсимланиши содир бўлади, ишсизлик, гигантлар йўқ бўлиб кетади (шкаф қанчалик катта бўлса, у шунчалик баланд товуш билан йиқилади).
Ҳар бир мижоз учун кураш янада кескинлашади.
Асосий валюта - бу тезлик. Бир ой, ҳафталар ёки ҳатто кунлар олдин қабул қилинган стратегияни ўзгартиришга тайёр бўлишингиз керак.
(М.Гребенюк,тадбиркор)
Муаммолардан қочиш хеч кимга ёрдам бермаган. Фараз қилинг, океанда катта ураган кўтарилган. Тўлқин аллақачон хар хил бизнеслар устига ёпирилиб келаяпти. Улар орасида энди, эшкак эшиб қочиб қутила олмайдиганлари бор.
Сизнинг бизнес кемангиз хозир қаерда? Сиз тўлқининг зарбасини юмшатишга тадбир қилдингизми?
"Буларнинг бизга алоқаси бўлмайди", "биз қаердамиз ку улар қаерда" деб фикрлайдиганлар хато қилади. Бизга хам таъсири бўлади бу инқирозни. Ҳозир тўлқин горизонтда ва у жуда тез қирғоқ томон ҳаракатланмоқда. Ўйлаб кўринг!
...
Ва яна бир нарса. Дўстингиз билан муҳокама қилсангиз, хулосаларни яхшироқ эслаб, ўзлаштирасиз. Ушбу канални дўстингизга хам юборинг.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗