Кичик компанияларга хисобот системаси керакми?
Келинг, аввало, корпоратив учёт нима эканлигини аниқлаб олайлик. Бу жамоа ичидаги ҳисоботлар тўплами. Бу қоидалар йўқ жойдан олинмайди, балки бизнес эгаси асос солган бўлади. Корхона эгаси жамоа учун учёт ҳисоби стандартларини белгилайди.
Корпоратив учёт ҳар доим мавжуд, ҳатто унинг қоидалари ҳеч қандай жойда ёзилмаган бўлса ҳам. Шунинг учун, бизнес эгаси корпоратив ҳисоботни сўраганда, у шунчаки унда бирор нарсани ўзгартиришни хоҳлайди, бошқача айтганда қарор учун рақамлар керак бўлади. Бирор нарса бизнеснинг мақсадларига, бизнеснинг ҳолатига зид келади ёки тадбиркор учун етарли маълумот йўқлигини англатади.
Ўзгаришлар маълум даражада куч ва қунт талаб қилади ва ушбу ўзгаришлардан муваффақиятли ўтганлар томонидан пайдо бўлган умумий қабул қилинган қоидалар, барчада бирдек таъсир қилади.
Ўзгариш истаги қачон пайдо бўлади? Таълимдан сўнг қайта фикрлаш оқибатида, профессионал бошқарув воситаларини ўзлаштириш ёки бизнес қарорини қабул қилиш учун маълумотларнинг етишмаслиги туртки бўлиши мумкин.
Агар сиз бизнесингиз учётини бошқармасангиз, бизнесни ривожлантиришни бошқара олмайсиз.
----
Ва яна бир нарса. Дўстингиз билан муҳокама қилсангиз, хулосаларни яхшироқ эслаб, ўзлаштирасиз. Ушбу канални дўстингизга хам юборинг.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗