Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​Сизга баъзида кимгадир омад "осмондан тушган"дек туюладими?

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​Сизга баъзида кимгадир омад "осмондан тушган"дек туюладими? Баъзи тадбиркорларга қараб: "Мана, омадли инсон!" дейишингиз мумкин. Агар сиз бундай одамдан муваффақият сири ҳақида сўрасангиз, у сизга деярли барча бизнес эгалари фойдаланадиган баъзи стандарт нарсалар ҳақида гапириб беради. Детальларга келганда, ниманидир гапирмаятганга ўхшайди. Ахир бу қанақаси, сиз ҳам худди шу тамойилларга амал қиласиз, нега унда режаларингизга эришмадингиз?! Гап шундаки, муваффақиятли одамлар баъзан, айрим нарсаларни гапирмай ўтиб кетишади ёки юзаки жавоб беришади. Қанчалик ғалати туюлмасин, муваффақият сири оддий. Сиз келажакни тўғри тасаввур қилишингиз ва режалаштиришингиз керак, кейин эса режаларни ҳақиқатга айлантириш устида ишлашингиз керак. Бу асосий муаммони юзида турган нарса, лекин кўплаб бизнес эгалари томонидан эътиборга олинмайди. Стратегик режалаштириш хақида, алохида узоқ гаплашиш мумкин. Мен сизга ушбу постда молиявий режалаштириш хақида гапирмоқчиман. Муваффақиятли бизнесменлар компанияларни қандай молиявий кучайтириши ҳақида, кўпроқ маълумот олиш учун, бепул видеодарсларни томоша қилинг, ўрганинг, бизнесингизга тадбиқ қилинг. Аммо орзу қилиш ва режалаштириш етарли эмас, сиз режани тўғри амалга оширишга қодир бўлишингиз керак. Бунинг учун Молиявий модельдаги рақамлар билан реал холатни кўрсатиб берадиган MoneyManager дастурдаги рақамларни доим солиштириб, керак бўлса корректировка қилиш лозим. Энди сиз хам, улар қандай қилиб ривожланаётганини ва енгилмас бизнесни яратишини сирларидан бирини билиб олдингиз. ----- Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗