Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

Операцион, инвестицион ва молиявий йўналишлардаги рақамлар ортида нима яширинган ва молиявий менежмент бу жараёнларда қандай роль ўйнайди?

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

Операцион, инвестицион ва молиявий йўналишлардаги рақамлар ортида нима яширинган ва молиявий менежмент бу жараёнларда қандай роль ўйнайди? Ҳар қандай компания фаолиятида унинг ҳажми, соҳаси ва ходимлари сонидан қатъи назар, учта йўналиш мавжуд: операцион, инвестиция ва молиявий. Молиявий менежмент - бу операцион самарадорликни оширишга, ресурсларни энг қулай шартларда жалб қилишга ва уларни бизнес учун энг катта даромад билан тақсимлашга қаратилган бошқарув ҳаракатлари ва қарорлари тизими. Операцион фаолият Операцион фаолият бизнеснинг қайси мақсадда яратилганлиги - товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ. Ушбу йўналиш корхонанинг айланма маблағларидан керакли даражадаги фойда олиш учун энг самарали фойда олиш йўлини топишга жавобгар. Операцион йўналиш доирасида қўйилган вазифани ҳал қилиш учун молиявий менежер таъсир қилиши мумкин бўлган тўртта асосий дастак мавжуд: 1. Нархларни бошқариш. Даромадни оширишнинг энг аниқ усули бу нархларни оширишдир. Бироқ, бозор талаб ва таклиф мувозанатини ўрнатиб, ўз чекловларини қўяди, шунинг учун компаниянинг товарлари ёки хизматларига нархларнинг ўсиши унинг имкониятларини тезда тугатади. Нархларни бошқариш учун фойдаланишингиз мумкин бўлган бир нечта бошқа воситалар мавжуд:  – ABC ва XYZ-таҳлиллари орқалик товар матрицасини оптималлаштириш;  — Харидорларнинг турли гуруҳлари учун мослашувчан нарх сиёсати;  - чегирмалар ва акцияларни эҳтиёткорлик билан ҳисоблаш. 2. Харажатларни ва уларнинг структурасини бошқариш. Нархларни белгилашда бўлгани каби, харажатларни минималлаштириш хам, ишлаб чиқарилган товарлар ёки хизматлар сифатига ёки хизматга қўйиладиган талаблар бўлгани учун, чекловларга эга. Бундай ҳолда, молиявий менежер қуйидаги воситалардан фойдаланиши мумкин:  - инқироз ҳолатида рискларни камайтириш учун доимий харажатларни ўзгарувчанларига максимал даражада айлантириш;  - Бизнес учун ишлаб чиқилган ва тасдиқланган асосий молиявий модель доирасида, жорий бозор конъюнктурасидан фойдаланиш, бизнесни барқарор ҳолатдан хавфли ва фойдалироқ ҳолатга “ўтказиш” имконини берадиган маневрларни қўллаш;  - харажатлар таркиби ва ҳар бир харажат моддасини даромаддаги улушини назорат қилиш;  - ходимларни қисқартириш, операцияларнинг бир қисмини аутсорсингга ўтказиш ва ҳоказоларнинг кутилаётган самарасини ҳисоблаш учун бир нечта "агар бундай бўлса-чи" сценарийлари учун молиявий моделлаштириш;  - ходимлар сонини қатъий назорат қилиш ва штат сонини ҳатто бир бирликка кўпайтиришни хам зарурлигини асослаб бериш;  — ишлаб чиқариш циклининг барча соҳаларидаги йўқотишларни таҳлил қилиш ва уларни минималлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;  — бизнес жараёнларини оптималлаштириш. 3. Товар айланмасини бошқариш. Ушбу йўналишда кўпинча миллионлар "кўмилган" бўлади:  — айланма маблағларнинг оптимал таркибини сақлаш;  - айланма маблағларнинг зарур элементлари бўйича оборотнинг кўпайиши ёки камайиши;  — харидорлар ва буюртмачилар билан тузилган шартномалар бўйича насиянинг рухсат этилган максимал муддатларини белгилаш устида ишлаш;  – кредиторлардан тўловларни кечиктириш учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш устида ишлаш;  - етказиб бериш жадваллари, транспорт харажатлари ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда захираларнинг мақбул даражасини ҳисоблаш; —учта циклни бошқариш — операцион, молиявий, ишлаб чиқариш. 4. Бизнес самарадорлиги ва рентабеллигини бошқариш. Ушбу йўналишда "нега EBITDА маржаси ялпи маржадан анча паст" дан кўра анча чуқурроқ саволлар кўмилган бўлади. Тадбиркор қуйидаги вазифаларни ҳал қилиши керак:  — капитал ва активлар рентабеллигининг зарур даражасини таъминлаш;  – белгиланган мақсадларга эришиш учун бюджетлаштириш жараёнини тўғри тузиш;  — рентабелликни ошириш учун турли таъсир дастакларини ҳисоблаш ва улардан фойдаланиш;  — ходимлар ва бизнес жараёнлари самарадорлигини ошириш;  - меҳнат унумдорлигини ошириш. (давоми бор..) ---- Ушбу канални дўстингизга хам юборинг. Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗