Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​Сиз тадбиркормисиз ёки кашфиётчими?

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​Сиз тадбиркормисиз ёки кашфиётчими?  "Мақсад" - сиз келажакда эришмоқчи бўлган натижадир,  "Тизим" (система) - сизнинг натижаларингизни олиш ва уни ушлаб туриш учун мунтазам равишда амалга ошираётган ишингиздир ...  Агар кундалик бирор нарса қилсангиз, бу тизим. келажакда бирор нарса қилмоқчи бўлсангиз - фақат мақсадингиз бор. " © Сcотт Адамс  90% муваффақият ва "бош оғриқ"нинг 90%и - системани қурилишида! - Агар сиз бир спортчи бўлсангиз ва мусобақада ғолиб бўлишни хоҳласангиз, у ҳолда тизимингиз - машғулот (тренировка) режангиз ҳисобланади. - Агар сиз китоб ёзишни истасангиз, сизнинг системангиз - кун бўйи унинг қисмларини ёзадиган жадвалдир. - Агар сиз тадбиркор бўлсангиз ва катта бизнесни ташкил қилмоқчи бўлсангиз, у ҳолда тизимингиз - вақт ва одамлар томонидан режалаштирилган савдо жараёни.  Кўп одамлар шундай деб ўйлашади: "Биз асосий нарсани қилдик - маҳсулотни яратдик, энди биз сотувчиларни ва маркетологларни ёллаш учун пул топамиз ва улар бизни маҳсулотни сотадилар".  Йўқ, тизим қурмасдан, мунтазам ва ортиб борадиган савдо системасига эришилмайди.  Ҳар қандай "ноёб ва ўхшаши йўқ" маҳсулотни яратишдан кўра ва уни "мўъжиза орқали" сотишни умид қилгандан кўра, сотилиши мумкин бўлган "ноёб ва аналоги йўқ" савдо тизимини яратиш яхшироқдир.  Айтганча, савдо тизимини яратиш ҳар қандай тадбиркор учун бир хил қизиқарли масала.  Ҳатто шундай деса ҳам бўлади - агар маҳсулотингизни савдо-сотиш вазифаси сиз учун қизиқарли бўлмаса, сиз тадбиркор эмас, балки ихтирочисиз, агар шундай бўлса, у ҳолда бу бутунлай бошқа бир "ҳикоя". ---- Ушбу канални дўстингизга хам юборинг. Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗