Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​ХАРАЖАТЛАР

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​ХАРАЖАТЛАР ХАРАЖАТЛАР атамаси бир нечта кўринишга эга (costs (рус.затраты) и expenses (рус.расходы)), улар ўртасидаги фарқ инглиз тилидан таржимасининг ўзига хослиги билан боғлиқ. Муаммо шундаки, ўзбек тилида “харажатлар” атамасининг концептуал фарқ йўқ, лекин инглиз тилида бу фарқ сезиларли. Шунинг учун ўзбек тилида харажатлар тушунчаси аралашиб кетган ва уларнинг моҳияти йўқолган. Натижада, молиячилар ва тадбиркорлар инглзчадан нотўғри фойдаланишади - масалан, улар "costsни қисқартириш" дейишади. Хозир биз терминологиянинг нозик томонларини тушунтиришга харакат қиламиз.   Сosts лар икки турга бўлинади: маҳсулот, хизмат ёки асосий воситалар таннархининг бир қисми сифатида капиталлаштирилади (product costs) ва давр харажатлари (period costs).   Маҳсулот харажатлари, масалан, маҳсулотни сотиб олаётганда сиз тўлаган нарх (purchase price), уни сизнинг омборингизга етказиб бериш (inbound transportation), уни омборда сақлаш харажатлари (storage costs) ўз ичига олади. Унинг таркибий қисмлари натижасида бизнинг активимиз таннархи шаклланади. Бу шуни англатадики, актив сотилганда (айтайлик, маҳсулот бўлса), бу харажатлар бизга қайтиб келади, яъни улар қопланади (recovered).   Period costs лар (масалан, маъмурий ходимларнинг ва бухгалтерия иш ҳақи, офис ижараси ва товар/хизматларни ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлмаган бошқа харажатлар) давр охирида харажатлар (expensed) таркибига киради ва харажатлар (expenses)га айланади. Яъни, ҳисобот даври охирида компания ўз фойдасини кўриб чиқса, уни сезиларли даражада соддалаштириш учун у даврдаги ялпи даромаддан биз капиталлаштирмаган, аммо харажатларга тегишли бўлган барча харажатлардан иборат бўлади. аудиторлар айтганидек - "экспенсияланган" давр харажатларига ўтиб қолади. Шундай қилиб, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот (P&L)да акс эттирилган даврнинг барча харажатлари (period costs) Expenses тоифасига ўтади.   Expenses ҳам ҳар хил бўлади. Улар орасида активларнинг асосий фаолиятда ишлатилиши билан боғлиқ харажатлар - масалан, асосий воситаларнинг амортизацияси (depreciation expenses) ва номоддий активларнинг амортизацияси (amortization expenses), қийматсизланиш харажатлари (impairment expenses). Шунингдек, булар активларни сотиб олиш билан боғлиқ бўлмаган харажатлар - масалан, умумий ва маъмурий харажатлар (general and administrative expenses), ижара харажатлари (rental expenses), солиққа тортиш харажатлари (tax Expenses)   Агар янада тушунтириш осонроқ бўлсин десангиз, Балансда шаклланган актив сифатида акс эттирилган барча нарса ХАРАЖАТЛАР (product cost), фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган ҳамма ХАРЖЛАР эса (expenses) ҳисобланади.   Шуни эсда тутиш керакки, ўз ҳаётининг бошида ҳар қандай expense, албатта, cost ҳисобланади ва фақат давр ёпилиш вақтида expense ҳолатига ўтади; лекин costs ҳеч қачон expenses бўла олмайди. --- Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗