Такрорланадиган хато..
Агар барча молиявий хатоларни бир ерга тўплайдиган бўлсак, унда биринчи ўринда турганларидан бу - "молиявий натижани (фойда / зарар) ҳисобламаслик" бўлади.
18 йилдан бери молияни сарамжонлаш соҳасида ишлар эканман, мен ишбилармонлар, менежерлар молиявий натижаларни қайд қилишни, уни санашни ёқтирмаслигига ҳайронман!
Улар хар сафар бир хил хатони қайтараверишади ва ойлар, ҳатто йиллар давомидаги қимматбахо вақтларини йўқотадилар.
Хатоларни асосий "аломатлари" :
...“плюс”да юрган кўринади, аммо бирор харид учун пул етарли эмас
… нимадир ишлаб топди, аммо қанчалиги ноаниқ
… дивиденд олиш мумкинми? ва агар “ха” бўлса бу қанча?
Нима учун ҳисоблаш керак?
Агар фойда ҳисобланмаса, унда тўсатдан “тешиклар” қайта-қайта пайдо бўлаверади ва уларни эсон омон ёпиш хар доим хам “ўхшайвермайди”.
Тўғри қарорларни қабул қилиш ва бизнесдаги процессларни назорат остида ушлаб туриш тобора қийинлашиб боради.
Фойдани ҳисобламаслик, кино пайтида ухлаб қолиш ва кейин бошқалардан “фильм нима ҳақида бўлганлигини” сўрашга ўхшайди.
Фойда ҳисобланмайдиган бизнес - бу векторсиз куч, беҳуда нарса.
----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗