Балки бу сафар "ўхшаб" қолар!
Яқинда мен ишлаб чиқариш корхонаси вакили билан музокара ўтказдим. Сухбатимизда, у менга яқинда ўтган тренингга кўра, учет тизимини жорий қилишганини, аммо бу тренингда олинган билимдан кейин хам ҳисоб-китобнинг натижаси нольга тенглигини айтди. Шунда улар, эҳтимол, янги ва самаралироқ дастур бўлиши керак деб хулоса қилишди.
Маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятлари, бозор ва мижозларнинг менталитетини ҳисобга олган ҳолда, биз улар учун учет тизимини ишлаб чиқдик ва тасдиқлаш учун алоқага чиқдик.
Бир неча кундан сўнг, тадбиркор алоқага чиқиб, дастуримизни хозирча ишга туширмасликларини айтди. Сабабини билмоқчи бўлганимда, софт одамлардан ва раҳбариятдан улар қилаётган ишига муносабатини ва ёндашувларини ўзгартиришни талаб қилинишини даво қилишди. Улар эса ҳеч нарсани ўзгартиришни хоҳламайдилар.
Бир тарафдан, улар ҳеч нарсани ўзгартиришни хоҳламайдилар ва ўзлари кўникиб қолгандак бўлсин, фақат ишлар яхшилансин ва иккинчи тарафдан, бизнес тизимли ва автоматлаштирилган бўлишини хоҳлашар эди.
Яна бир муҳим жойи, улар энди нима қилишлари ҳақидаги саволимга жавоби мени "ўлдирди", у менга яна тренингларга боришларини айтди! "Нега" деган саволимга жавоб умуман мени лол қолдирди! Нима учун натижа бермаган методни қайта ишга туширишни хоҳлайсиз? деб саволимни аниқлаштириб хам бердим. Тайёрмисиз? У бир оз тўхтаб қолиб ва ғамгин овоз билан: "Балки,эҳтимол бу сафар хаммаси яхши бўлиб кетар"? деди
Аммо Алберт Эйнштейн тўғри айтган бўлса керак (гарчи баъзилар бу сўзлар унга тегишли эмас деб ҳисоблашса ҳам) "Телбалик - бу бир хил ҳаракатни, натижа келажакда ўзгариш умидида, қайта ва қайта такрорлашдир. Бу хақиқий ақлдан озиш дейилади"
----
Ва яна бир нарса. Дўстингиз билан муҳокама қилсангиз, хулосаларни яхшироқ эслаб, ўзлаштирасиз. Ушбу канални дўстингизга хам юборинг.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗