Молиявий шаффоф бизнес - бу қанақа?
Унда бошқарув ҳисоботи шакллантирилган, бизнес жараёнлари рақамлаштирилган ва молиявий режалаштириш амалга оширилган бўлади, инвесторлар учун янада жозибали ва қизиқарли бўлади, молия соҳасидаги тартиб компания қийматига таъсир қилади.
Бу раҳбарга нима беради?
• Диққат. Компаниянинг ҳақиқий иқтисодий ҳолати ва уни бошқариш вазифалари аниқлигини: инқироздан чиқиш, тезликни ошириш, маълум бир темпда ривожланиш.
• Қарор қабул қилишда аниқлик. Бизнес ёки лойиҳанинг молиявий моделига эга бўлган ҳолда, сиз қарорнинг қисқа ва узоқ муддатли истиқболда молиявий кўрсаткичларга қандай таъсир қилишини ҳисоблашингиз мумкин. Қайси ечимлар лойиҳани ва унинг эгасини олдига қўйилган мақсадларга яқинлаштиради, қайсиниси йўқ.
• Компаниянинг тезлиги. Тезкор ҳисобот, тез қарор қабул қилишга имкон беради, бу компаниянинг тезлигини, иш самарадорлигини ва оқибатида молиявий натижани оширади.
• Рақобатчилардан устунлик. Молия ва уларнинг бошқаруви қуриладиган компания тушунарли, шаффоф ва бошқариладиган тизимлардир. Бундай компаниялар янада самарали ишлайди, кўпроқ харажат талаб қилади ва инвесторлар учун янада жозибали кўринади.
Фикримга қўшилсангиз керак, хар қандай тадбиркор қўлидаги бундай воситанинг қиймати жуда катта бўлади.
Бундай восита учун қанча тўлашга тайёр эканлигингизни ўзингиз тахмин қилиб кўринг чи?
----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗