Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​Молиявий ҳисоботни автоматлаштиришда қандай этаплардан ўтамиз?

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​Молиявий ҳисоботни автоматлаштиришда қандай этаплардан ўтамиз? Ўсиш жараёнида кўплаб компаниялар, индивидуал бизнес жараёнлари кўпроқ вақт ва ресурсларни талаб қила бошлаганлиги ва турли бўлимларнинг ҳисоботлари билан ишлаш қийин бўлган, тизимли бўлмаган маълумотлар қутисига айланиши билан, дуч келишади. Ушбу ҳолат бизнес учун маълум хавфларни келтириб чиқаради. Шунинг учун биз доим учётни корхона билан бирга ўсишини тарафдоримиз. Аммо бу дегани, жорий, ишлаётган бизнесни автоматлаштириш кеч дегани эмас албатта. Бунинг учун бир нечта босқичдан ўтиш лозим. Амалга ошириш босқичлари.   Бутун автоматлаштириш лойиҳасини учта асосий +1 та қўшимча босқичга бўлиш мумкин. 1. Компаниянинг бизнес-жараёнларини ва функционал моделлаштиришни ўрганиш. Биз барча бўлимлар билан суҳбат қиламиз ва маълум миқдордаги маълумотларимизга асосланиб, бошланғич иш модельини тузамиз. Босқичнинг давомийлиги тахминан 1-3 кун. 2. Синов даври эксплуатацияси. Ушбу босқич техник нуқтаи назардан энг қийин бўлади. Босқичнинг бир қисми сифатида биз тизимни мослаштирамиз, Агар тадбиркор ўз жараёнини автоматлаштириш бўйича талабларини дастурни стандарт функционаллари билан қондира олмаса, персонал ечим қидирамиз. Ниҳоят, синов даври давомида биз бир вақтнинг ўзида янги ва эски маълумотлар базаларида ёзувларни тенг олиб борамиз ва натижаларни янги тизим тўғри ишлаётганлигини текшириш учун таққослаймиз. Ушбу босқич тахминан икки ой давом этди. 3.Тўлақонли эксплуатация. Янги тизимнинг ишлашини текшириб бўлгач, биз эски тизимлардаги ишдан воз кечамиз ва бутунлай янги маҳсулотга ўтамиз. Ушбу босқич тахминан 3 ой давом этади. 4.(қўшимча босқич). Бу босқични қўллаб-қувватлаш деб аташ мумкин. Бу яна 3 ой давом этади. Биз энди лойиҳа устида доимий ишламаймиз, балки тизимнинг ишлашини кузатишда давом этамиз ва фойдаланувчиларга ва IT-мутахассисларга маслаҳат берамиз. Амалга ошириш вақтида барча ходимлар дастурда иш юритишга ўргатиб кетамиз. Улар маълумотлар тузилишини, нима қилиш кераклигини ва буни қандай қилишни тушуниб олишади. Лекин, албатта, нюанслар ва тафсилотлар билан алохида шуғулланиш керак бўлади. Ходимларни тайёрлаш учун биз Money Manager платформаси муҳитида, билим базасини туздик. У ерда ҳар хил турдаги транзакциялар бўйича барча керакли кўрсатмалар ва асосий маълумотларни тўплаганмиз. Бу саралаш ва қидиришни қулай қилади. Хозирда биз ушбу базадан, янги ўрганувчиларни тайёрлаш учун фойдаланмоқдамиз во доим у базани янгилаяпмиз. ----- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗