Инвентаризация (“остатка” олиш) вақтини қандай қисқартириш мумкин? 3 та осон қадам.
Менга диагностика учун келган тадбиркор, Фарғона водийсидаги, қурилиш материаллари чакана савдо (баъзан насияга хам сотадиган) дўкони сохиби эди.
Дўкон ойига 1500 та ташриф буюрувчи аудиторияга эга, каталогида деярли 2 мингта ассортимент мавжуд, 5-10 доимий насияга олувчи ва ойни охирида тўловчи мижозлар билан ишларди. Хуллас компания (ўзбекча) В2С да ишлайди.
Учрашувда Сирожиддин бизни олдимизга қўйган талаблари:
-инвентаризация учун вақтни қисқартириш, -рентабелликни кузатиш,
-бизнесга зарар қилмасдан қанча дивидендларни олиши мумкинлигини аниқ билишни истар эди.
Шундай қилиб, "Кунлик одатий ишларни бажаришдаги вақтни қандай қисқартириш керак" хақидаги қисқача саммари ни бошлаймиз.
1. Энг аввалида, ҳозирги вақтда нима, қаерда, қанча эканлигини билиб олдик.
"Тахминан" каби умумий маънодага сўзлар билан эмас, балки ҳақиқий қолдиқларни аниқлаб олдик. Сирожиддин мисолида, бизга омад кулиб боқган эди, чунки, “у рақамлар билан дўст эди, иқтисодни ҳисоблаш теориясини биларди, маркетингни тушунарди”.
Маълум бўлишича, агар биз бирон бир устага консигнация бўйича сотсак, ҳатто биз буни "дафтарга ёзиб қўйган бўлсак ҳам", бошқа томон буни қилмаган бўлса ва мижоз бу ҳақда кейинроқ эслай олмаса, узоқ давом этадиган ҳисоб-китоб процесси бошланар эди. Бунинг учун баъзида кунлар бўлмаса хам, кўплаб соатлар кетар эди.😵
2. Қайси операциялар тез-тез қайтарилади ва қайси бири ортиқча эканлигини аниқладик.
Таҳлил давомида маълум бўлишича, пул тўлаётган мижозларнинг атиги 25 фоизи кассадан ўтади, қолган барча мижозлар эса қаерда дуч келса ана шу жойда пулини бериб кетаверар эди. Албатта, сотувчилар жараённи тезлаштириш учун бу нарсани қилардилар ва бу босқичда маҳсулот “остаткасига” эътибор қилинмас эди.
Ечим: POS-терминални жорий қилдик ва сотувлар касса ёнидан ўтмаслиги учун бизнес жараёнини тузиб олдик.
Яна бир нарса: масалан, кун давомида битта компьютерда алоҳида касса юритишни, кечки пайт эса менежер сифатида умумий ишларнинг ҳолатини кузатиш, битта комп.дан фойдаланиб, ортиқча харажат қилмаслик мумкинлигини хам аниқлаб олдик.
3. Бу босқичда, биз фойдаланувчи билан чуқур суҳбатлар ўтказдик → у учун керакли ҳисоботларни йиғдик, автоматлаштирдик.
Биз мижозларга нима кераклигини аниқлаймиз, бу ерда деярли ҳар доим кўпчилик бир хил истакда эканлигига яна бир бор иқрор бўламиз . Чунки кўпчилик, бир вақтнинг ўзида, ҳамма отчетни хоҳлайди. Ва фақат иш жараёнида, хамма ҳолатда хам керак бўлмаслигини, бунинг учун тадбиркор ортиқча пул тўлаётганлиги маълум бўлади.
Одатда, янги бошловчи мижозлар учун учта стандарт ҳисобот етарлик бўлади, булар P&L,Balance,CashFlow🤑
Натижа.
Энди энг қизиқарли жойи. Тадбиркор ҳар ойнинг 26-куни дўконни ёпарди ва товар қолдиғини, кейин пулни, кейин дебеторкани ва кредиторкани ва ҳоказоларни ҳисоблай бошларди. Бу сафар у 27-куни (бир кундан кейин!) менга қўнғироқ қилиб, барча “остатка”ечиш ишларини тамом қилганини ва энди нима қилишини билмаётганини айтарди)). Фараз қилинг-а, бир ойда “бутун бошлик” 3 кун бўш вақт. Бу, биз хали бизнес жараёнларни оптималлаштирмаганимизда!!!
Биз унга оиласи билан бирга бўлиш учун уч кунлик таътилга чиқишни ва бизнесини ривожлантириш стратегияси ҳақида ўйлашни маслаҳат бердик.
Бизга ишонч билдириб, хамкорлик қилгани учун командамиз номидан миннатдорчилик билдирамиз ва тадбиркорлик фаолиятида юқори чўққиларга эришишини тилаб қоламиз.
Бу ерда, дастур хақида Сирожиддин нинг фикри қайд этилган қисқа видеони хам қолдирамиз..
----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗