Бу чоракда биз бизнес эгаларига дивидендлар тўламоқчимиз, фойдани кўрмаяпмиз, лекин бизнинг ҳисобларимизда ва нақд пулда қолдиқларимиз бор, шу билан бирга бу ойнинг барча харажатлари тўланган. Бу, биз фойдадамиз дегани-ми?
Гап шундаки, сиз компьютерда, Эксельда, кўрган рақам бу фойда эмас. Бу бизнинг ҳисобимиздаги ва қўлимиздаги пул қолдиғи.
- Нима, яна ҳамма нарса тушум каби чалкашми? дейишингиз мумкин.
Шундай дейиш хам мумкин. Хулоса шуки, фойдани ҳисоблашда, харажатлар ва фойда, улар ҳисобланган ойда инобатга олинади.
Масалан, бу ойнинг маошини олайлик. Биз уни ходимларга кейинги ойнинг бешинчи кунида тўлаймиз, лекин, биз буни бу ой ҳисобига олдик, демак, фойда шу миқдорга камаяди.
Етказиб берувчилар билан ҳам худди шундайми? деб сўрашингиз мумкин.
Ҳа, агар биз товарларни қабул қилган бўлсак, шу ойда далолатномаларни имзолаган бўлсак, лекин бизда кейинги ойнинг ўрталарига қадар кечиктирилган тўлов мавжуд бўлса, унда фойда камайиши керак.
- Яна бир фалсафий савол: нега буни осонроқ яъани ҳамма нарсани пул деб ҳисоблаб бўлмайди? Бу ой ҳисобига келганларнинг ҳаммаси тушум деб. Чиқиб қетганини харажат деб. Фойда деб барча қолганини?
- Ха, бундай деб ҳисоблаш мумкин, бу "касса усули" деб аталади.
Бизнес жуда кичик бўлса, барча контрагентлар билан ҳисоб-китоблар дарҳол, ҳеч қандай кечиктирмасдан амалга оширилганда фойдаланиш қулай. Аммо агар компания каттароқ бўлса, ҳисоб-китоблар янада мураккаблашади ва касса усулини қўллашда ишларнинг ҳақиқий ҳолати тўлиқ кўринмайди.
Масалан, компания офисни ойига 500 долларга ижарага олади. Октябрда биз жорий ой учун офис ижара ҳақини тўладик ва кейинги икки ой учун олдиндан тўловни амалга оширдик. Ҳисобингиздан қанча пул чиқади?
- 1500 санаган бўлсангиз, тўғри. Октябрь ойида фойдани ҳисоблашда қанчасини ҳисобга оламиз?
- 500 долларми? Қолгани ҳаммаси келажак учун кечиктирилган харажатлар дейилади.
- Бу усул тескарисига хам ишлайди-ми: ҳисобда кам пул бўлиши мумкин, лекин фойда кўп? деб сўрашингиз мумкин.
- Жавоб ижобий бўлади. Бу, "ҳисоблаш усули" (метод начисения) дейилади. Ва бу усул бизга ҳамма нарсани тўғри ҳисобга олиш имконини беради.
Тасаввур қилинг-а,сиз Эксельда кўраётган маблағларни биз фойда деб санасак. Биз дивидендлар тўлаган бўлардик ва кейинги ойда биз нақд пул бўшлиғига тушиб қолган бўлардик, чунки иш ҳақи ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар учун пул етмас эди.
Бу эса "пул бўшлиқлари" дейилади, бу муаммо ҳақида алоҳида, кейинроқ гап юритамиз.
-----
Money Manager барча мураккаб ва тушунарсиз нарсани оддий ва тушунарли қилишни билади.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗