Нима учун Money Managerни стандарт ечим билан ишлашни бошлаш муҳим ва шундан кейингина уни такомиллаштириш керак.
Бошқарув ҳисобини автоматлаштирмоқчи бўлган мижоз биз билан боғланса, биз аввал бутун бизнесни рақамлаштирамиз ва ечимни синов схемасида намойиш қиламиз. Кўпинча биздан бирор нарсани яхшилаш сўралади: маълумот қўшиш, менюни ўзгартириш ёки кнопкадаги матнни бошқача ёзиш. Бу қулайроқ бўлади, дейишади. Бундай сўровга бизнинг биринчи муносабатимиз: "Сизнингча, нима учун дастурнинг стандарт функциялари билан ишлашга ҳаракат қилмайсиз? Балки шу холат яхшироқ бўлар? Синаб кўринг, ўзгартиришни исталган вақт амалга ошира оламиз"
Мана бизнинг аргументларимиз, нима учун рационаллик нуқтаи назаридан, биринчи навбатда одатий ечимни синаб кўриш арзийди:
1️⃣ Шошилинч хулоса чиқарманг. Дастурнинг қулайлигини ўрганиш учун сиз у билан камида бир неча ой ишлашингиз керак.
2️⃣ Ходимлар ҳам дастур билан ишлайди, шунинг учун улар учун хам нима қулайлигини текшириш муҳим.
3️⃣ Яхшиланишлар амалга ошириш сметани "кўпайтириши"и мумкин, бу эса автоматлаштиришни сизга фойдасиз қилиб кўрсатиши мумкин. Агар сиз ҳамма нарсани кетма-кетлигини аниқламасангиз, харажатлар одатдаги ечим нархининг 100% гача ўзгариши мумкин.
4️⃣ Дастурни янгилашда ўзгаришларга мослашишни талаб қилиши мумкин. Шу сабабли, ҳар қандай ўзгартириш Money Managerни жорий қилиш харажатларини оширади, чунки янгилаш жараёни кўпроқ вақт ва ресурсларни талаб қилади.
Мижоз дастурни ўзгартиришга мутлақо ҳақли. Мисол учун, агар унга стандарт ҳисоботлар қониқтирмаса ёки бизнес шу қадар олдинга қадам қўйган бўлса-ки, дастурнинг асосий функцияси муаммони ҳал қилмайдиган бўлиб қолган бўлса.
Ҳисобот қониқтирмайди. Мисол учун, агар мижоз намойиш пайтида стандарт ҳисобот формаси керакли маълумотларни тақдим этмаслигини кўрса. Агар стандарт формалар мижозни қониқтирмаса, биз дастурий таъминотни ҳеч қандай саволсиз ўзгартирамиз.
Бизнес анча ривожланиб кетган бўлса. Агар бизнес ривожланса, жараёнлар муқаррар равишда ўзгаради, шунинг учун ўз вақтида модернизация қилиш керак. Бунинг учун биз йилига тахминан бир марта аудит ўтказишни тавсия қиламиз, бу ечим жорий жараёнлар талабларига жавоб берадими ёки йўқлигини аниқлашга ёрдам беради. Агар йўқ бўлса, дастурни такомиллаштириш учун вазифани тузиш вақти келди.
Шунинг учун биз мижозни диққат билан тинглаймиз ва дастлабки босқичда тўғри функцияларни танлаш ва келажакда шошқалоқ қарорлар учун пул тўламаслик учун ечимларни таклиф қиламиз.
----
Money Manager барча мураккаб ва тушунарсиз нарсани оддий ва тушунарли қилишни билади.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗