Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​Қандай қилиб ойлик иш ҳақини сотса бўлади?

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​Қандай қилиб ойлик иш ҳақини сотса бўлади?   Инқироз даврида ишчилар харажатларини оптималлаштириш чоралари қаттиқ ва номақбул бўлиши мумкин, аммо натижа чораларни оқлайди - бизнес барқарорлигини оширади ва хавфларни камайтиради.   Тадбиркор қийин даврда ходимлар билан “бизнес хавфларини” баҳам кўриши мумкин ёки уларни ишдан бўшатиш мумкин.   “Lincoln Electric” компанияси 1895 йилда ташкил этилган ва бутун дунёга Американинг энг йирик пайвандлаш ва кесиш ускуналарини ишлаб чиқарувчилардан бири сифатида танилган. Корхона фаолиятини 1934 йилдан бери даромадининг катта қисмини ходимлар ўртасида тақсимлаб келди. У тарихга, 1958 йилда ҳеч қачон ходимларни ишдан бўшатмасликка ваъда бериб, кирган. Молиявий инқирозлар ва технологиянинг тез ўзгаришлари шароитида Lincoln Electric, одамлар бизнесда улушга эга бўлганда ва умумий столда ўтирганда яхшироқ ишлашларини англаб, ўзининг йўналишида юқори чўққиларни забт этди. Бу ерда "ҳеч қачон ходимларни ишдан бўшатмаслик" иборасига эътибор беринг. Фойда - бизнес эгаси ўз зиммасига олишга тайёр бўлган, таваккалликдир. Инқироз шароитида, ушбу қийин давр ўтиб кетганда тезда тикланиш учун бизнесингизни қандай сақлаб қолиш ҳақида ўйлашингиз керак. Шунинг учун хавфларни камайтириш керак. Бу иш жойини сақлаб қолиш билан қандай боғлиқ? деб сўрашингиз мумкин.   Биз хавфларни камайтириш усулларидан бирини қўллашимиз мумкин - доимий харажатларни ўзгарувчиларга айлантириш. Бизнинг доимий харажатларимиз ижара ҳақи, ходимларнинг иш ҳақи, солиқлар, кредитлар бўйича фоизлар ва бошқалар бўлиб, улар ҳеч қандай тарзда даромадга боғлиқ эмас. Аммо ўзгарувчан харажатлар билан бу бутунлай бошқача масала: тушум бор - улар пайдо бўлади, тушум йўқ - бу харажатлар ҳам бўлмайди.   Бизнинг иш ҳақимиз ҳозир доимий харажатлардир ва агар биз доимий харажатларни ўзгарувчиларга айлантирсак, аслида мижозларимиз компания ходимларига иш ҳақини тўлайдилар.   Биз харажатларни "сотамиз". Бундай ҳолда, улар нафақат ходим бўлишади, балки улар шерик бўлишади, сотуаларнинг пасайиши билан боғлиқ таваккалчиликларни ўз зиммаларига оладилар ва ўз иши учун фойданинг фоизи кўринишида ҳақ оладилар. Албатта, бу усул ҳаммага ёқмайди. Аммо ҳар бир киши сотувга қизиқиш билдирса, бу компанияга фақат фойда келтиради. Инқироз шароитида бизга "шунчаки ходимлар" керак эмас - бу фақат хавфни оширадиган баласт бўлади. Инқироз шароитида бизга хавф --хатарни тадбиркор билан бўлишишга тайёр бўлган "бизнес учун жонкуяр" бўлганлар керак.   Таклифни тайёрлаш учун тадбиркор биринчи навбатда қайси тоифадаги ходимлар учун янги моделга ўтиш мақсадга мувофиқлигини аниқ билиши ва барча керакли ҳисоб-китобларни амалга ошириши керак. Ва бунинг учун, ўз навбатида, унга бизнесидан ҳақиқий рақамлар кераклиги хақида эслатиб ўтиш шарт эмас деб ўйлаймиз. ---- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗