Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​Нима учун товар учети бизнес учун мухим?

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​Нима учун товар учети бизнес учун мухим? Кўпинча, бутун бизнеснинг тақдири товар ҳисоб-китобини тўғри олиб боришга боғлиқ. Бу бизга маҳсулотларимиз ҳақидаги маълумотларни тез олиш, ассортиментни кузатиш, сотувлар пасайиши сабабларини аниқлаш ва бошқа кўп нарсаларни қилиш имконини беради.    Бу постда биз, дўконда хисоб-китоб ёзувларини қандай ташкил қилиш ва сақлаш бўйича баъзи маслаҳатларни айтиб ўтамиз. Товар учети нима?   Товарларни ҳисобга олиш, савдодаги барча операцияларни, шу жумладан сотиб олиш, сақлаш, сотиш ва қайтаришни акс эттиради. Чунки, агар сиз қайси маҳсулот гуруҳлари борлигини билмасангиз, маҳсулотларни сотиб олиш ёки йўқ қилишда тўғри қарор қабул қила олмайсиз. Нима учун инвентаризацияни ҳисобга олиш керак?   Маҳсулотларнинг операциялар тарихини сақлаб юриш учун. Бу маҳсулот қачон сотиб олингани, қанча тўланганлиги, қачон сотилгани ва қанча даромад олинганлигини кўрсатади. Харид жараёнини тизимлаштириш учун.    Муайян буюмнинг қанча захираси борлигини биласиз. Шундай қилиб, сиз фақат талаб катта бўлган товарларни сотиб олишингиз мумкин. Маблағларни музлатишни тўхтатиш учун.    Харидни оптималлаштириш инвентаризация харажатларини камайтиради ва рентабелликни оширади, чунки сиз энди ортиқча запаслар сақламайсиз ва айланма маблағларингизни оқилона бошқаришингиз мумкин. Ходимларнинг фирибгарлик қилиш эҳтимолини камайтириш учун.    Агар жараёнлар тўғри ташкил қилинмаган бўлса, фирибгарлик ва ўғирликни аниқлаш қийин. Товарларни ҳисобга олиш, ходимлардан, камомад ва алдаш сабабларини, тезда аниқлаш имконини беради. Бу сизга инвентаризацияни кузатиб бориш ва кун охирида қанча захирага эга бўлишингиз кераклигини тушуниш имконини беради.   Товар айланмасини ҳисобга олиш, айниқса, кўп миқдордаги маҳсулот ва мавсумий маҳсулотларга эга чакана савдо дўконларида айниқса фойдали бўлади. Масалан, кийим-кечак дўконлари, автомобил эҳтиёт қисмлари дўконлари, қурилиш материаллари дўконлари ва озиқ-овқат дўконлари. Сиз учетни оддийгина дафтарда ёки Excelда ёзишингиз мумкин ёки ҳар бир босқичда товарларнинг ҳаракатини кузатишингиз мумкин. Ёки бўлмаса,, махсус дастурларда олиб боришингиз мумкин. Масалан, Money Manager - бу умуман бизнеснинг бошқарув ҳисоб-китоби учун тузилган дастур ва унда чакана дўконларни хисоботини юритиш учун хам керакли воситалари мавжуд. ---- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗