Маҳсулот матрицасини қандай оптималлаштириш мумкин. XYZ-анализи.
Фақатгина АВС анализга асосланиб, маълум позицияларни олиб ташламасликка ва улардан фақат тушумнинг камлиги ёки паст маржалар асосида кечиб юбориш мумкин эмаслигига, савдо бўлим бошлиғи қаршилик қилади. У талаблар борлиги ҳақида, тинимсиз янги шартномалар устида ишлаётган сотув менежерлар ҳақида гапиради.
Беихтиёр ўйланиб қоласиз, бизга, қарор учун, яна бирор нарса етишмаяптимикан? деб.
Тўғри қарор қабул қилишимизга ишонч ҳосил қилиш учун яна қандай далиллар бор экан?
Балки бизда паст маржали CC позициясига катта талаб бордир ва АА позицияларни эса биз ойига бир марта сотаётгандурмиз.
Бунинг учун яна бир ечим бор. Бу XYZ-анализи деб аталади. У ҳар бир товар объектига бўлган талаб холатини аниқлаш имконини беради.
Масалан Қаранг: ҳақиқий сотувни унинг ўртача қийматдан фоизда “оғиши”ни кўрсатадиган формула мавжуд. Олинган қийматга қараб, биз учта гуруҳга ажратамиз:
Х - оғиши 10% бўлган товарлар, бу товарларга талаб барқарор;
Y - оғиши 10 - 25% бўлган товарлар, уларга бўлган талаб ўзгариб туради;
Z - оғиши 25% дан ортиқ бўлган товарлар, буларга талабни олдиндан айтиш деярли мумкин эмас.
Хўш, бундан биз нимани хулоса қилиб оламиз? Бизнинг 5 та позициямиз аутсайдер эди ва омбордан кўриниб турибдики, биз доимо ушбу позицияларни сонини кўп ушлаб турамиз, чунки улар қачон, қанча ва кимга керак бўлиши аниқ эмас. Матрицадан олиб ташлаш керак деган хулоса-ми? Хозирча йуқ, шошилманг!
Энди биз олдинги постда кўриб чиққан АВС таҳлили ва XYZ- таҳлили маълумотларини бирлаштирамиз. Шунда бизда ҳар бир маҳсулот учун учта ҳарфдан иборат кодлар пайдо бўлади.
Бизда маҳсулот номлари бўлган биринчи устунда ҳарф кодлари бўлган устунлар бўлади.
- Агар ҳамма нарса тўғри тўпланган бўлса, унда жадвал пайдо бўлади: аниқ етакчи махсулотлар - ААХ ва аниқ аутсайдерлар - ССZ.
ААХ максимал тушум, максимал маржа ва барқарор талабни билдиради. ССZ эса паст маржа, паст даромад ва олдиндан айтиб бўлмайдиган талабни англатади.
Бир тарафдан бу тўғри хулоса, аммо, бу жуда радикал ёндашув.
Келинг, яна бир бошқа жадвал тузайлик, бу ерда энди қаторларни турли рангларда ажратиб кўрсатамиз.
Аниқроғи 4 та ранг. Яшилда - етакчилар: ААХ, ААY, ABX, BAX..
Қизилда - аутсайдерлар: CCZ, ССY, CBZ, BCZ.
Яна эътиборга арзийдиган сариқ элемент мавжуд - AAZ.
Қолган товарлар ўрта позицияларда.
Ушбу электрон жадвалга асосланиб, сиз энди AAZ га бўлган талабни барқарорлаштириш ва ошириш бўйича таклифларни тайёрлаш учун, савдо бўлими бошлиғи билан гаплашишингиз мумкин.
Аутсайдерлар ҳақида қарор қабул қилишингиз, CCZ гуруҳни матрицадан аниқ олиб ташлашингиз мумкин.
Қолган позициялар учун, командангизда ишчи гуруҳ тузинг, камида олти ойга иш режасини ишлаб чиқинг. Уларни савдосини оширишга ҳаракат қилинг.
Энди айтинг-чи, Рақамга қараб қарорлар қабул қилиш, шундай бўлиши керак эмасми?
Эслаб кўринг бу аналитикани нимадан бошладик? Ха тўғри, тушум, даромад, маржа.. Сизда бу кўрсаткичлар мунтазам йиғиляпти-ми?
-----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗