Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​Рақамлаштиришнинг одатий хатоларидан бири бу катта проектни биттада, ёппасига жорий қилишни амалга ошириш.

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​Рақамлаштиришнинг одатий хатоларидан бири бу катта проектни биттада, ёппасига жорий қилишни амалга ошириш. Ўз бизнесини рақамлаштиришга қарор қилган тадбиркор, бизнес жараёнларини текширишдан бошлашлари керак. Бизнесни рақамлаштирадиган ҳар қандай яхши интегратор, лойиҳадаги мавжуд вазият ҳақида маълумот сўрайди. У тадқиқот натижалари, фойдаланувчилар ва ички мижозлар (масалан, ходимлар) билан мулоқотдан бошлайди. Бизнеснинг ўз қадриятларига, стратегиясига рақамлаштириш қандай мос келишини ва кейин бу ҳаракатларга қандай ҳисса қўшишини тушуниши муҳимдир. Кўпинча шундай бўлади-ки, охир-оқибат компания дастлаб ўйламаган хам ечимга, маҳсулотга муҳтож бўлиб чиқади. Бизнес-жараёнларнинг аудити, баъзи муаммоларни ҳал қилади, қолганларига эса бутунлай бошқа воситалар билан қопланиши мумкин бўлади. Шунинг учун жараёнларни сифатли таҳлили, биринчи ва асосий қадамдир. Кейин - рақамлаштиришни босқичма-босқич, кичик қадамлар билан ва ҳар бир этапда, фикр-мулоҳазаларни йиғиш ва унга мослаштириш билан юргизиш керак бўлади. Амалга ошириш жараёнида кўрсаткичларни текширинг, дастлабки режа ва стратегия билан боғланг, керак бўлганда мослаштиринг. Ва энг мухими, биринчи мартадан, ҳамма нарсани мукаммал қилиш ҳақида ўйламанг хам: бундай бўлмайди - ҳар бир бизнеснинг ўзиги яраша муаммолари ва қийинчиликлари бор. Аммо малакали тайёргарлик ва босқичма-босқич ҳаракат, уларнинг кўпчилигининг олдини олишга ва катта молиявий йўқотишлар хавфини камайтиришга ёрдам беради. ---- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗