Тадбиркорликдаги муваффақиятсизликга 30 та сабаб.
Ушбу рўйхатдаги нечта пунктни "бу мен хақимда" деб белгилашингиз мумкин?
Агар сиз бизнес билан шуғулланаётган бўлсангиз, эҳтимол сиз тадбиркорларнинг ижобий ва салбий тажрибасини ўргангансиз ва биз хам Inc порталидан турли лойиҳалар асосчиларининг ҳикояларидан 30 та муваффақиятсизликни тўпладик.
1. Вирусли видеолар тайёрласам етарлик ва шу маркетинг бўлади деб ўйлаш.
2. Excel да молиявий хисоб-китоб ёзувларни юритиш.
3. Нореал режалар билан ходимларни демотивациялаш.
4. Янги нарсаларни ўрганиш ўрнига одатланиб қолган ишни қайтаравериш.
5. Иш ва шахсий ҳаётни аралаштириш.
6. Молиявий назоратнинг йўқлиги.
7. Яхши мутахассисларни ёллаш билан биргаликда ёмонларини ҳам ишга олиш.
8. Кўпчилик олдида ходимларни сўкиш.
9. Компания қадриятларини командага етказа олмаслик.
10. Ортиқча инвестиция қилиш.
11. Инвесторларни топиш учун, ўзи харакат қилиш ўрнига ёлланма консультант хизматларидан фойдаланиш.
12. Компания акцияларини “ўнга чап”га бехуда тақсимлаб ташлаш.
13. Бизнесга хобби сифатида қараш.
14. Асосий билимларни аутсорсинг қилиш.
15. Профессионал реклама воситаларидан фойдаланмаслик.
16. Махсулот (хизматни) иқтисодиётни ҳисобламасдан ишлаб чиқариш.
17. Ёлғон хаёллар устига бизнес қуриш.
18. Бизнес ғояни бозорда синаб кўришдан олдин инвестор маблағларини жуда эрта жалб қилиш.
19. Мос келмайдиган ходимларни ёллаш.
20. Безарарлик нуқтасига тезроқ чиқиш ўрнига инвестор пулига “яшаш”.
21. Автоматлаштириш жараёнига жуда кўп пул сарфлаш.
22. Самарадорликни ҳисобламасдан ишлаб чиқариш ускунасини сотиб олиш ва ишга тушириш.
23. Йиллар давомида малакасиз ходимларни ёллагаш.
24. Аналитикага диққат қилмаслик ва сармоя киритмаслик.
25. Биринчи мижозлар қаердалигини билмаслик.
26. Ишни бизнес жараёнларни қуришга эмас, балки маҳсулотга қаратиш.
27. Керакли(!) вақтда қарз маблағ жалб қилишдан “қўрқув”
28. Бозор ҳажмининг аҳамиятини кам баҳолаш.
29. Жараёнларни созламасдан региондан ташқарига чиқишга шошилиш
30. Ўзини тингламаслик (эътибор бермаслик) ва оқибатда тез хафсаланинг “пир” бўлиши.
Эслатма: Ушбу рўйхатдаги кўп нарсалар молиявий бошқарув билан боғлиқ ва охир оқибат бизнес учун ҳалокатли бўлиши мумкин. Бизнеснинг молиявий бошқарувини такомиллаштириш орқали бу муваффақиятсизликларнинг олдини олиш мумкин. Буни, масалан, "4 босқичда бизнесни рақамлаштириш" деб номланган бепул автопрактикумида ўрганиш мумкин ва керак.
Қайси фикрларни таъкидлаган бўлардингиз? Бизнесингизда қандай хатоларга йўл қўйдингиз?
----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗