Сосискадан бошланган катта бизнес тарихи.
1937 йилда Қўшма Штатлар Буюк Депрессиядан чиқиш учун кураш олиб борар эди ва бизнесменлар иши унчалик яхши эмас эди. Янги бизнес бошлаш осон эмас эди. Аммо ака-ука Ричард ва Морис Макдоналдлар шунчалик катта рағбатга эга эдики, уларни тўхтатиш қийин эди.
Улар ирландиялик камбағал муҳожирлар оиласидан чиққан. 1937 йилда Морис 35 ёшда эди, Ричард эса 28 ёшда эди ва шу пайтгача улар ҳеч қандай эътиборлик нарсага эриша олмаган эдилар. Улар Калифорниянинг Монровия шаҳрида яшаб, даромад келтирадиган ягона жойи хот-дог киоскаси эканлигини тушунишар эди. Монровияда пойга стадирни бор эди ва ака-ука пойгага ўйнаш учун келганларга ўз сосискаларини хамирда (сосискт в тесте) таклиф қилишарди. Аммо, пойга мавсуми тугади дегунча, харидорлар хам қолмасди.
Шунда Морисда янги фикр пайдо бўлди. Монровиядан 50 мил узоқликда жойлашган Сан-Бернардино шаҳри бўлиб, у ерда асосан гурман овқатга муҳтож бўлмаган ишчилар яшар эди, лекин уларга, арзон ва тез овқатланишлари керак эди. Ҳа, ва у ерда Монровияга қараганда кўпроқ аҳоли бор эди - 100 мингга яқин, Ричард жуда яхши пиширган ҳот-догларни истеъмол қилишни хоҳлайдиганлар бўлиш эхтимоли хам катта эди.
Бироқ, ҳатто ҳот-дог сотадиган оддий ресторан учун ҳам бошланғич капитал керак эди ва банклар ака-укаларга кредит беришдан бош тортдилар. Ниҳоят, 1940 йилда Банк оф Америка уларга ўша вақтлар учун жуда катта миқдор хисобланган - 5 минг доллар берди ва 1940 йил 15 майда биринчи МкДоналдс очилди.
Бу, биз бугунги кунда МкАвто деб атайдиган нарса эди - ёш йигитлар у ерга хот-дог ейиш ва улардан буюртма олган қизлар билан суҳбатлашишга келишар эди. Тез орада ака-ука Макдоналдлар йилига 40 000 доллар даромад ола бошлашди.
Бироз вақт ўтгач, улар бошқача йўл тутишга қарор қилишди. Биринчидан, улар шундай хулосага келишди: ликопларни грилга қараганда тозалаш осонроқ, гамбургерлар эса сосискаларни булочкаларга солишдан кўра осонроқ - ва ... тадаммм! - Улар Биг Мак, чизбургер тайёрлашни бошладилар, сутли коктейллар, фри қўшдилар ... кейин давомини ўзингиз биласиз.
Улар официант қизларсиз ишлашга қарор қилишди, улар ташриф буюрувчилар билан жуда кўп “хиринглашар” эдилар. Энди ҳамма ўз буюртмасини пештахтадан олдиган бўлди, ошхона эса конвеер лента принципи бўйича ишлай бошлади, бу ерда тайёрланган ингредиентлардан буюртма тезроқ йиғиларди. Бургерлар муддатидан олдин пишириларди ва исситилган холда мижозга тортиларди.
1952 йилда ака-укалар янада замонавий дизайнга муҳтожмиз деб ўзоарига қарор қилишди. Ричарднинг хаёлига ресторанга кириш иккита бир-бирига боғланган арклар сифатида лойиҳалаштирилиш келган эди. Улар архитекторлар билан муҳокама қила бошладилар – бириси, аркалар ёмон фикр эканлигини айтарди, яна бошқаси рози бўлди, лекин дарҳол уларнинг шаклини ўзгартиришни таклиф қилди.
Рози бўлган Стенли Кларк Местон эди ва тез орада биз ҳаммамиз МкДоналдс деб танийдиган эгри М ҳарфини яратди. 1953 йилда Аризонада иккинчи ресторан очилганда, унга кириш "олтин аркалар" кўринишида безатилган эди. Кейинчалик, МкДоналдс кўпайганда, ака-ука арклар орқали киришдан бош тортишади, аммо эгри ҳарф компаниянинг логотипига айланади.
Қолганини сиз эшитгансиз деб ўйлайман – дунёни забт этиш шу ердан бошланган. Айтганча, ака-укалар умуман глобал тармоққа айланмоқчи эмас эдилар ва бир мунча вақт ўтгач, улар компанияни шериклари Рей Крокка сотишади ва у компанияни барча қитъаларда жойлаштиради. Бугунги кунда МкДоналдс ҳатто Антарктидадаги Америка қутб станциясида хам жойлашган. 1984 йилда эса, тармоқнинг биринчи ошпази Ричард Макдоналдга Ню-Йоркдаги Гранд Ҳаят меҳмонхонасида зиёфатда тантанали равишда 50 миллиардлик гамбургер тақдим этилган.
Фотода: ака-ука Ричард ва Морис МакДоналдлар
--------
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗