+100 000 долларлик соф фойда учун қанча тўлашга тайёрсиз?
Яқинда бир тадбиркор билан консультация ўтказдим. Йиллик айланмаси — тахминан 500 000 доллар**. Жуда яхши кўринади, тўғрими?
Кейинги саволим:
— Соф фойда-чи? қанча қолади?
У бироз ўйлаб:
— 3000–4000 доллар атрофида, "балкии", "шунақа бўлса керак"...
🙃 Мана шундай "муваффақият". Жамоа ишлаяпти, харидорлар бор, бизнес айланаяпти — лекин пул кам.
Сабаби нима?
Сабаб — рақамлар орқалик эмас, *ҳиссиётлар орқалик* бошқариш.
📉 Кўпчилик: “Молиявий директор ва учет фақат катта компанияларга керак.” деб ўйлайди
Аслида эса — бу сизнинг энг фойда келтирадиган ходимингиз ва воситангиз. Ҳатто у аутсорсда ишласа ҳам, $500–1500 тўласангиз ҳам, Сизга сарфларингизни 10 баробар қилиб қайтаради.
Молиячи нима қилади?
— Молиявий тешикларни ёпади
— Қаерда фойда, қаерда зарар — аниқ кўрсатади
— Сизни “ижрочи” эмас, **бизнес эгаси сифатида фикрлашга ўргатади
💥 Бизда кейс бўлган — 6 ойда фойда 2.6 бараварга ошган эди.
Айланма ўзгармаган. Фақат бизнесда молиявий тартиб ўрнатилган эди.
Энди сизга савол:
+100 000 доллар фойда учун қанча тўлашга розисиз?
Агар жавобингиз "$200дан ортиқ эмас" бўлса — фойдангизга ўзиингиз чегара қўйяпсиз.
Учет воситаси ва молиячи — харажат эмас, *ўсиш учун актив*.
🏆 Бу худди Спортдаги каби: натижа керак бўлса — мураббий оласиз.
Шундай экан, қаерда ўйнайсиз?
— Маҳалла майдончасида-ми?
— Ёки чемпионлар лигасида-ми?
----------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗