К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

+100 000 долларлик соф фойда учун қанча тўлашга тайёрсиз?

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

+100 000 долларлик соф фойда учун қанча тўлашга тайёрсиз? Яқинда бир тадбиркор билан консультация ўтказдим. Йиллик айланмаси — тахминан 500 000 доллар**. Жуда яхши кўринади, тўғрими? Кейинги саволим: — Соф фойда-чи? қанча қолади? У бироз ўйлаб: — 3000–4000 доллар атрофида, "балкии", "шунақа бўлса керак"... 🙃 Мана шундай "муваффақият". Жамоа ишлаяпти, харидорлар бор, бизнес айланаяпти — лекин пул кам. Сабаби нима? Сабаб — рақамлар орқалик эмас, *ҳиссиётлар орқалик* бошқариш. 📉 Кўпчилик: “Молиявий директор ва учет фақат катта компанияларга керак.” деб ўйлайди Аслида эса — бу сизнинг энг фойда келтирадиган ходимингиз ва воситангиз. Ҳатто у аутсорсда ишласа ҳам, $500–1500 тўласангиз ҳам, Сизга сарфларингизни 10 баробар қилиб қайтаради. Молиячи нима қилади? — Молиявий тешикларни ёпади — Қаерда фойда, қаерда зарар — аниқ кўрсатади — Сизни “ижрочи” эмас, **бизнес эгаси сифатида фикрлашга ўргатади 💥 Бизда кейс бўлган — 6 ойда фойда 2.6 бараварга ошган эди. Айланма ўзгармаган. Фақат бизнесда молиявий тартиб ўрнатилган эди. Энди сизга савол: +100 000 доллар фойда учун қанча тўлашга розисиз? Агар жавобингиз "$200дан ортиқ эмас" бўлса — фойдангизга ўзиингиз чегара қўйяпсиз. Учет воситаси ва молиячи — харажат эмас, *ўсиш учун актив*. 🏆 Бу худди Спортдаги каби: натижа керак бўлса — мураббий оласиз. Шундай экан, қаерда ўйнайсиз? — Маҳалла майдончасида-ми? — Ёки чемпионлар лигасида-ми? ---------------------------------- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗