Бизнесда “безарарлик нуқтаси”га бўлган муносабат қизиқ.
Ҳамма эшитган.
Лекин кўпчилик уни “молиячиларнинг назарияси” деб ўйлайди.
Кейин эса:
сотув бор, пул айланяпти… лекин нега доим кассада танқислик? деб ҳайрон бўлади.
Ҳолбуки зарарсизлик нуқтаси жуда оддий савол:
Бизнес шу ой тирик қолиши учун қанча тушум қилиши керак?
Фойдасиз...
Ўсишсиз...
Дивидендсиз.
Шунчаки нольга чиқиш ва нафас олишда давом этиш учун.
Йиллар давомида битта нарсани кўп кузатдим.
Кўп бизнеслар ё умуман ҳисобламайди… ёки бир марта Excel’да ҳисоблаб, кейин унутворишган 🙂
Ҳолбуки бу рақам доим ўзгариб туради.
Маош ошди - нуқта юқорига чиқди.
Янги офис очилди - яна чиқди.
Яна одам олдингиз - яна ўсди.
Лекин тадбиркор ҳали ҳам ўтган йилги рақам билан яшайди.
Ва: “ҳаммаси назоратда” деб ўйлайди.
Йўқ. Бу харажатлардан кейин холат олдинги эмас.
Яна битта машҳур хато бор.
Зарарсизлик нуқтасини мақсад деб ўйлаш.
Гўё: “Нольга чиқдик, демак зўр кетяпмиз”.
Нимаси зўр?
Бу фойда эмас-ку. Бу шунчаки бизнес пул йўқотишдан тўхтаган нуқта, холос.
Бу худди: “Кема чўкмай қолди” деб хурсанд бўлишга ўхшайди 🙂
Яхши, албатта.
Лекин яна қаергадир сузиш ҳам керак-ку.
Ва энг муҳими - бу рақамни “тахминан” билиб бўлмайди. У ҳисобланиши керак. Агар ҳисоб-китоб қийшиқ бўлса, харажатлар аралашиб кетган бўлса,
қилинган тўловлар: “кейин киритамиз” режимида юрса - сизда рақам эмас, фантазия бўлади.
Менга энг қизиғи:
“Мен ўз безарарлик нуқтамни миямда доим санаб юраман” дейдиган тадбиркорлар 🙂
Йўқ. Бу ҳис қилинадиган нарсамас. Бу ҳисобланадиган нарса. Ва доим қайта ҳисобланиб турилади.
Иложи бўлса, хар бир йўналишлар бўйича ҳам.
Чунки кўпинча битта йўналиш бутун бизнесни тортиб туради. Бошқаси эса ойлаб фойдани еб ётади.
Ташқаридан бизнес тирик кўринади. Ичида эса аллақачон тешикдан пул сизишни бошланган бўлади.
Очиғини айтсам, кичик бизнесда энг кам баҳоланадиган кўрсаткичлардан бири шу. Чунки у жуда тез ҳушингизни жойига келтиради.
Дарров:
- бизнес аслида қанча ишлаши кераклиги;
- қанчалик хавф остида эканингиз;
- сотув тушса, қанчагача чидай олишингиз.
кўринишни бошлайди.
Шундан кейин:
“энди масштаблашишни бошлаймиз” деган гаплар ҳам анча жиддий тус олади.
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram YouTube | 🌐 RU | LOTIN |
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗