К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

Сунъий интеллектнинг энг хавфли хатоси - у жуда ишонч билан жавоб беради.

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

Сунъий интеллектнинг энг хавфли хатоси - у жуда ишонч билан жавоб беради. Жума куни ананаваий бўлиб қолган ИИ хақидаги фикрларимиз. Тасаввур қилинг. Сиз ўтган ой бизнесингиз қанча фойда қилганини билмоқчисиз. Энг осон йўл нима? Банкдан "выписка"ларни ChatGPT'га юклайсиз ва: «Фойдани ҳисоблаб бер.» деб сўрайсиз Жавоб бир неча сонияда келади. - Чиройли. - Тушунарли. - Графикларда. Фақат битта муаммо бор. У мутлақо нотўғри бўлиши мумкин. Энг ёмони эса - сиз буни пайқамаслигингиз мумкин. Бу ерда айб сунъий интеллектда эмас. У кўрган маълумотини ҳисоблайди. Лекин у сизнинг бизнесингиз қандай ишлашини билмайди. Масалан, битта ҳисобдан иккинчисига пул ўтказдингиз. Сиз учун бу даромад эмас. Пул аввал ҳам сизники эди, ҳозир ҳам сизники. Лекин ИИ буни янги тушум деб қабул қилиши мумкин. Ва бемалол даромадга қўшиб юборади. Ёки яна бир ҳолат. Мижозга товарни етказиб бердингиз. Лекин тўловни кейинроқ оласиз. Ҳисоботда тушум бор. Банк ҳисобида эса ҳали пул йўқ. Бу фарқни ИИ ўзи тушунмайди. Чунки унга бу қоидаларни ҳеч ким тушунтирмаган. Бундай ҳолатлар жуда кўп. - Қайси операция ҳақиқий даромад? - Қайси бири ҳисоблар орасидаги ўтказма? - Қайси харажат инвестиция? - Қайси бири оддий операцион тўлов? Контекст бўлмаса, ҳаммаси оддий рақамларга айланади. Шунинг учун мен бир фикрни кўп такрорлайман. Сунъий интеллект ҳисоб-китоб тизимининг ўрнини босмайди. Аввал ҳисоб тизимини тўғри қуринг. Кейин ИИни ишга қўшинг. Шунда у ҳақиқатан ҳам кучли ёрдамчига айланади. Чунки у тартибга келтирилган маълумотни таҳлил қилади. Келажак ҳам шу ерда бўлса керак. Ҳаммасини ўзи тушунадиган ИИда эмас. Балким, тўғри қурилган молиявий тизим ичида ишлайдиган ИИда. Ана шунда у қарор қабул қилишга ёрдам берадии. Чиройли, лекин хато хулосалар чиқармайди. Шунинг учун биз FinAlif' (Monay Manager)да аввал бошқарув ҳисоби тизимини қуриб берамиз. Фақат шундан кейин рақамлар ҳақиқий қийматга эга бўлади. Чунки сунъий интеллект рақамларни таҳлил қила олади. Лекин ундан олдин, ўша рақамларга ишониш мумкин бўлиши керак. Амалда қандай ишлашини кўрмоқчи бўлсангиз учрашувга ёзилинг, демонстрация қилиб кўрсатиб бераман. --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗