📉 Операцион харажатлар — “эътиборсиз харажатлар” эмас, балки бизнесни аста-секин ичидан емирадиган омил.
Кўп тадбиркорлар ҳисоб-китобда фақат иккита рақамни кузатишади:
🔹 Қанча тушди
🔹 Қанча товарга кетди
Қолган ҳаммаси — гўёки “ичкарида айланаётган майда-чуйда нарсалар”:
ижара, реклама, ойлик, қоғоз, сув, SMMчи, бензин…
Ҳар бири алоҳида оз бўлса ҳам, йиғилиб бориб — бизнесни жимжит “емириб” боради.
📌 Операцион харажатлар — бу ҳар ой такрорланадиган, бизнесни “ишлатиб туриш” учун керак бўладиган харажатлар.
Бизнинг маҳсулотни тайёрлаш учун эмас, балки:
офисда (цехда) ёруғлик бўлиши, телефон кўтарилиши, ходим ишда бўлиши, буюртма етиб бориши учун.
🔍 Одатда булар қуйидагича бўлади:
- ижара
- ойликлар
- реклама ва SMM
- интернет,
- етказиб бериш, такси
- офис учун қоғоз, сув, канцтоварлар
- фойдаланилаётган онлайн-сервислар,
- телефон, дастурий таъминот учун абон тўлов.
🤔 Нега буни ҳисоблаш керак?
Чунки сиз $10 000лик тушумни кўриб, “ишлар яхши” деб ўйлашингиз мумкин.
Аммо агар ҳар ойлик операцион харажатлар — $9 800 бўлса…
Расман — фойда бор. Аслида эса — бизнес “чўкаётган қайиқда”.
📊 Шунинг учун ҳам P&L (даромад ва зарарлар ҳисоби) керак бўлади.
У бизнеснинг “ҳақиқий температурасини” кўрсатади:
Даромад – Товар таннархи = Ялпи фойда
Ялпи фойда – Операцион харажатлар = Операцион фойда
Яъни, реалликда нима қолаяпти — шуни кўрасиз.
🎯 Бу маълумот нимада ёрдам беради?
- Фойдалиликни баҳолаш
“Қанча тушди” эмас, “қолдими” — мана шуни билиб оласиз.
- Режалаштириш ва таҳлил
Янги офис оламизми? Ходим ёллаймизми? Бу саволларга жавоб бериш осонлашади.
- Самарадорликни бахолайсиз
Ҳар ойни солиштиринг. Қайси харажат энг кўп “еб ётибти”?
💬 Ҳисоб-китоб — бу рақам эмас, бу бизнесга қараш.
Операцион харажатлар эса — фон эмас, устунлар.
Ўсишни хоҳлайсизми? Аввало, "сизиб чиқиб кетаётган" пулни тўхтатинг.
на русском
--------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram | YouTube | 🌐 .
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗