К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

📉 Операцион харажатлар — “эътиборсиз харажатлар” эмас, балки бизнесни аста-секин ичидан емирадиган омил.

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

📉 Операцион харажатлар — “эътиборсиз харажатлар” эмас, балки бизнесни аста-секин ичидан емирадиган омил. Кўп тадбиркорлар ҳисоб-китобда фақат иккита рақамни кузатишади: 🔹 Қанча тушди 🔹 Қанча товарга кетди Қолган ҳаммаси — гўёки “ичкарида айланаётган майда-чуйда нарсалар”: ижара, реклама, ойлик, қоғоз, сув, SMMчи, бензин… Ҳар бири алоҳида оз бўлса ҳам, йиғилиб бориб — бизнесни жимжит “емириб” боради. 📌 Операцион харажатлар — бу ҳар ой такрорланадиган, бизнесни “ишлатиб туриш” учун керак бўладиган харажатлар. Бизнинг маҳсулотни тайёрлаш учун эмас, балки: офисда (цехда) ёруғлик бўлиши, телефон кўтарилиши, ходим ишда бўлиши, буюртма етиб бориши учун. 🔍 Одатда булар қуйидагича бўлади: - ижара - ойликлар - реклама ва SMM - интернет, - етказиб бериш, такси - офис учун қоғоз, сув, канцтоварлар - фойдаланилаётган онлайн-сервислар, - телефон, дастурий таъминот учун абон тўлов. 🤔 Нега буни ҳисоблаш керак? Чунки сиз $10 000лик тушумни кўриб, “ишлар яхши” деб ўйлашингиз мумкин. Аммо агар ҳар ойлик операцион харажатлар — $9 800 бўлса… Расман — фойда бор. Аслида эса — бизнес “чўкаётган қайиқда”. 📊 Шунинг учун ҳам P&L (даромад ва зарарлар ҳисоби) керак бўлади. У бизнеснинг “ҳақиқий температурасини” кўрсатади: Даромад – Товар таннархи = Ялпи фойда Ялпи фойда – Операцион харажатлар = Операцион фойда Яъни, реалликда нима қолаяпти — шуни кўрасиз. 🎯 Бу маълумот нимада ёрдам беради? - Фойдалиликни баҳолаш “Қанча тушди” эмас, “қолдими” — мана шуни билиб оласиз. - Режалаштириш ва таҳлил Янги офис оламизми? Ходим ёллаймизми? Бу саволларга жавоб бериш осонлашади. - Самарадорликни бахолайсиз Ҳар ойни солиштиринг. Қайси харажат энг кўп “еб ётибти”? 💬 Ҳисоб-китоб — бу рақам эмас, бу бизнесга қараш. Операцион харажатлар эса — фон эмас, устунлар. Ўсишни хоҳлайсизми? Аввало, "сизиб чиқиб кетаётган" пулни тўхтатинг. на русском -------------------------- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! Instagram | YouTube | 🌐 .
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗