⚖️ “Безарарлик нуқтаси” — бизнес нольга чиққанини қаердан билиш мумкин?
Баъзан бизнес катта денгизда қайиқда сузишга ўхшайди. Ҳаракат бор, буюртмалар келяпти, пул тушяпти.
Лекин қайиқ ичида оёқ тўпиғи даражасида сув бор.
Сиз эса: хакикатан сузяпсизми ёки ҳали ҳам "пиёла" билан сувни қайиқдан чиқариш оворасидамисиз? тушунмайсиз
Шу пайтда Безарарлик нуқтаси (break-even point) ни билиш яхши бўлади.
Бу кўрсаткич шунчаки: қайси ҳажмда сотув қилиш керакки, ҳеч бўлмаганда "нольга" чиқиш учун кераклигини айтади
📌 Формула осон:
Доимий харажатлар / маржиналлик.
Мисол учун: сиз картон қутилар ишлаб чиқарасиз.
Бир партиянинг таннархи — $400.
Сотув нархи — $1000.
Маржиналлик = ($1000 - $400) / $1000 = 60%
Цехдаги ойлик доимий харажатлар: ижара, иш ҳақи, ускуналар хизмати — тахминан $6000
Демак, Безарарлик нуқтасиси = $6000 / 0.6 = $10 000.
🔁 Яъни, ҳар ойда камида 10 минг долларлик маҳсулот сотилмаса — сиз ҳали ҳам зарардасиз. Ҳатто "иш бордек" туюлса ҳам.
Бундан ҳам соддароқ қилиш мумкин:
Агар битта партиядан қанча фойда тушиши аниқ бўлса, шунчага бўласиз:
$10 000 / $1000 = ойига 10 та партия — минимал ҳажм.
Нимага бу керак?
✔️ “Ҳаммаси яхши кетяпти” — деб ўзингизни алдамаслик учун
✔️ Қачондан бошлаб реал фойда чиқяпти — тушуниш учун
✔️ Оборот — бу фойда эмаслигини англаш учун.
💬 Қисқаси: Безарарлик нуқтаси — бизнес "хобби" эмас, балки ўзини таъминлайдиган тизим бўлганини кўрсатади.
Сизда ҳисоб қилинганми? Ёки ҳали ҳам “кўз чамалаб” ишлаяпсизми?
Хуллас! 👇
--------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram | YouTube | 🌐 LOTIN
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗