К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

⚖️ “Безарарлик нуқтаси” — бизнес нольга чиққанини қаердан билиш мумкин?

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

⚖️ “Безарарлик нуқтаси” — бизнес нольга чиққанини қаердан билиш мумкин? Баъзан бизнес катта денгизда қайиқда сузишга ўхшайди. Ҳаракат бор, буюртмалар келяпти, пул тушяпти. Лекин қайиқ ичида оёқ тўпиғи даражасида сув бор. Сиз эса: хакикатан сузяпсизми ёки ҳали ҳам "пиёла" билан сувни қайиқдан чиқариш оворасидамисиз? тушунмайсиз Шу пайтда Безарарлик нуқтаси (break-even point) ни билиш яхши бўлади. Бу кўрсаткич шунчаки: қайси ҳажмда сотув қилиш керакки, ҳеч бўлмаганда "нольга" чиқиш учун кераклигини айтади 📌 Формула осон: Доимий харажатлар / маржиналлик. Мисол учун: сиз картон қутилар ишлаб чиқарасиз. Бир партиянинг таннархи — $400. Сотув нархи — $1000. Маржиналлик = ($1000 - $400) / $1000 = 60% Цехдаги ойлик доимий харажатлар: ижара, иш ҳақи, ускуналар хизмати — тахминан $6000 Демак, Безарарлик нуқтасиси = $6000 / 0.6 = $10 000. 🔁 Яъни, ҳар ойда камида 10 минг долларлик маҳсулот сотилмаса — сиз ҳали ҳам зарардасиз. Ҳатто "иш бордек" туюлса ҳам. Бундан ҳам соддароқ қилиш мумкин: Агар битта партиядан қанча фойда тушиши аниқ бўлса, шунчага бўласиз: $10 000 / $1000 = ойига 10 та партия — минимал ҳажм. Нимага бу керак? ✔️ “Ҳаммаси яхши кетяпти” — деб ўзингизни алдамаслик учун ✔️ Қачондан бошлаб реал фойда чиқяпти — тушуниш учун ✔️ Оборот — бу фойда эмаслигини англаш учун. 💬 Қисқаси: Безарарлик нуқтаси — бизнес "хобби" эмас, балки ўзини таъминлайдиган тизим бўлганини кўрсатади. Сизда ҳисоб қилинганми? Ёки ҳали ҳам “кўз чамалаб” ишлаяпсизми? Хуллас! 👇 -------------------------- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! Instagram | YouTube | 🌐 LOTIN
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗