Ҳисоб-китоб тизимини жорий қилишдан олдин — мана бу 6 та саволга ўзингизга жавоб беринг.
Агар бизнесда “Қайси дастурни ўрнатсак?” деган савол пайдо бўлса — демак, ишларда янги босқич бошланяпти. Оддий Excel, “қўлбола” жадваллар етарли бўлмаяпти. Иш кетяпти, лекин аниқлик йўқ: қаердан фойда тушяпти, қаерда пул оқиб кетяпти — тушунарсиз.
Шунда кўпчилик қуидагича ўйлайди: “Яхши дастур топсак, ҳаммасини ҳал бўлади” Лекин амалда — яхши дастур дегани, шунчаки барча нарсани хал қиладиган техника эмас. У — бизнес қандай бошқарилаётганининг кўзгусидир. Шунинг учун дастур танлашдан аввал савол бериш керак:
- биз нимага эришмоқчимиз?
- Қандай маълумот керак?
- Ва бу маълумот ким томонидан, қандай ишлатилади?
Жавоб — мана шуларда.
1. Дастур эмас, жараёндан бошланг
Ишлаб чиқариш — бир хил бўлмайди. Ҳар бир корхонада ўзининг “игна ичидаги ип”и бор. Ҳаммаси “бир хил” кўринса ҳам, нарсалар қандай киряпти, қандай чиқяпти, қаерда йўқотишлар — ҳар хил.
Шунинг учун биринчи қадам — “қайси дастур” эмас. Қандай ишлаяпмиз? деган савол.
- Қайси бўлим нимага жавоб беради?
- Маълумот қаерда йўқолади?
- Ҳисобот қаерда ўзгариб кетяпти?
Шу пайтда сиз тушунасиз: аслида қандай дастур керак,. Ва у шунда ҳам тўғри ишлайди.
2. Бизнесингизнинг даражасини реал баҳоланг
Ҳаммага бир хил ечим бўлмайди. Агар сизда битта цех, асосан “под заказ” ишлаётган бўлсангиз — Money Manager етарли. Агар жараёнлар кўп босқичли бўлса, фойдаланувчилар 5+ бўлса, “полуфабрикат”, қайта ишлаш, бракгача нарсалар бор бўлса — жавоб: ФинАлиф ёки махсус ERP.
Аммо, дастурни ўрнатиш осон, уни юритиш қийин. -Ким киритади маълумотни?
- Ким таҳлил қилади?
Агар жавоб — “ҳали йўқ” бўлса, у ҳолда, ўша ERPнинг ўзи “қимматбоҳо Эксель файл” бўлиб қолади.
Яъни қиммабахо мошинага ўхшаб — гаражда турибди, лекин иш бермаяпти.
3. Excel — яхши ёрдамчи, лекин ёмон асос
Биз ҳаммамиз Excel билан ишлаймиз. Лекин у — тизим эмас. Унда битта ходим ишласа, бошқаси тушунмайди. Ходим кетса — бутун ҳисобот йўқолади. Файл бузилса — 3 ойлик ҳисоб қайтадан ёзилади.
Ишлаб чиқаришда эса, ҳар бир хато — ҳақиқий пул билан боғлиқ. Шунинг учун энг содда SaaS ҳам сизга нимани беради: стандарт, ишонч, тизимлилик.
4. Жамоангиз тайёрми?
Энг зўр дастур ҳам иш бермайди, агар одамлар ўзгаришга тайёр бўлмаса. Бу ҳақиқат. Кўп марта кўрганман: система жорий қилинган, лекин ҳамма ўзича ишлаяпти. Яна “кечагидек”.
Агар команда “заявкани ўзгартириш”га ҳам қаршилик қилса — катта ўзгаришларга тайёр эмас. Баъзида, бу ўзгариш ҳатто бизнеснинг ўзига зарар қилади.
Система керак бўлса, у билан ишлашга ҳам тайёр бўлиш керак. Шуни аниқлаш — сизга фойда беради.
5. Муддат ва пул — асосий ўлчов
Агар ходимлар ўзлари ишлай олмаса — “катта” дастур эмас, “тушунарли” дастур керак.
Агар бизнесда бир нечта йўналиш — ишлаб чиқариш, савдо, логистика бор бўлса — ҳаммасини “бир” жойга тиқиш шарт эмас. Энг яхши усул — алоҳида ҳисобот + умумий тузилиш. Унда ҳар бир бўлим ўз йўли билан ишлайди, лекин раҳбар ҳаммасини кўра олади.
6. “Ҳаддан ташқари” ўзгартириш — хавфли
Тизимни ўзгартиришда уч хил даража бор:
Яшил — стандарт созламалар. Осон, барқарор.
Сариқ — кичик қўшимчалар. Ишлайди, лекин кузатув керак.
Қизил — дастурнинг “ичини бузиш”. Кейин янгилаб бўлмайди, муаммолар чиқади, бошқа ишлаб чиқарувчига қарамлик пайдо бўлади.
Мен ҳар доим “яшил” ва “сариқ”ни маслахат бераман. Бу имкониятни камайтириш эмас. Бу — назоратни сақлаш.
Хулоса
Ҳисобот тизими — “дастур” эмас. У — бизнес қандай ўйлайди, қандай қарор қабул қилади, қандай фойдани кузатади — шунинг аксидир.
Менинг ишим — программа ўрнатиш эмас, балки шундай тизим яратиш-ки, у орқали қарор қабул қилиш мумкин бўлсин. Шундай маълумотлар бўлсинки, сиз реал манзарани кўра олинг. Ва шундан кейин — қайси дастур, қайси модул — аниқ бўлади.
Агар сиз бизнес эгаси, молиявий раҳбар ёки просто “масъулиятни ҳис қилувчи инсон” бўлсангиз — бу ёндашув сизга кўмак беради деган умиддаман.
Сабаби, натижа фақат маъно бор жойда пайдо бўлади.
на русском LOTIN
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗