К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

Ҳисоб-китоб тизимини жорий қилишдан олдин — мана бу 6 та саволга ўзингизга жавоб беринг.

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

Ҳисоб-китоб тизимини жорий қилишдан олдин — мана бу 6 та саволга ўзингизга жавоб беринг. Агар бизнесда “Қайси дастурни ўрнатсак?” деган савол пайдо бўлса — демак, ишларда янги босқич бошланяпти. Оддий Excel, “қўлбола” жадваллар етарли бўлмаяпти. Иш кетяпти, лекин аниқлик йўқ: қаердан фойда тушяпти, қаерда пул оқиб кетяпти — тушунарсиз. Шунда кўпчилик қуидагича ўйлайди: “Яхши дастур топсак, ҳаммасини ҳал бўлади” Лекин амалда — яхши дастур дегани, шунчаки барча нарсани хал қиладиган техника эмас. У — бизнес қандай бошқарилаётганининг кўзгусидир. Шунинг учун дастур танлашдан аввал савол бериш керак: - биз нимага эришмоқчимиз? - Қандай маълумот керак? - Ва бу маълумот ким томонидан, қандай ишлатилади? Жавоб — мана шуларда. 1. Дастур эмас, жараёндан бошланг Ишлаб чиқариш — бир хил бўлмайди. Ҳар бир корхонада ўзининг “игна ичидаги ип”и бор. Ҳаммаси “бир хил” кўринса ҳам, нарсалар қандай киряпти, қандай чиқяпти, қаерда йўқотишлар — ҳар хил. Шунинг учун биринчи қадам — “қайси дастур” эмас. Қандай ишлаяпмиз? деган савол. - Қайси бўлим нимага жавоб беради? - Маълумот қаерда йўқолади? - Ҳисобот қаерда ўзгариб кетяпти? Шу пайтда сиз тушунасиз: аслида қандай дастур керак,. Ва у шунда ҳам тўғри ишлайди. 2. Бизнесингизнинг даражасини реал баҳоланг Ҳаммага бир хил ечим бўлмайди. Агар сизда битта цех, асосан “под заказ” ишлаётган бўлсангиз — Money Manager етарли. Агар жараёнлар кўп босқичли бўлса, фойдаланувчилар 5+ бўлса, “полуфабрикат”, қайта ишлаш, бракгача нарсалар бор бўлса — жавоб: ФинАлиф ёки махсус ERP. Аммо, дастурни ўрнатиш осон, уни юритиш қийин. -Ким киритади маълумотни? - Ким таҳлил қилади? Агар жавоб — “ҳали йўқ” бўлса, у ҳолда, ўша ERPнинг ўзи “қимматбоҳо Эксель файл” бўлиб қолади. Яъни қиммабахо мошинага ўхшаб — гаражда турибди, лекин иш бермаяпти. 3. Excel — яхши ёрдамчи, лекин ёмон асос Биз ҳаммамиз Excel билан ишлаймиз. Лекин у — тизим эмас. Унда битта ходим ишласа, бошқаси тушунмайди. Ходим кетса — бутун ҳисобот йўқолади. Файл бузилса — 3 ойлик ҳисоб қайтадан ёзилади. Ишлаб чиқаришда эса, ҳар бир хато — ҳақиқий пул билан боғлиқ. Шунинг учун энг содда SaaS ҳам сизга нимани беради: стандарт, ишонч, тизимлилик. 4. Жамоангиз тайёрми? Энг зўр дастур ҳам иш бермайди, агар одамлар ўзгаришга тайёр бўлмаса. Бу ҳақиқат. Кўп марта кўрганман: система жорий қилинган, лекин ҳамма ўзича ишлаяпти. Яна “кечагидек”. Агар команда “заявкани ўзгартириш”га ҳам қаршилик қилса — катта ўзгаришларга тайёр эмас. Баъзида, бу ўзгариш ҳатто бизнеснинг ўзига зарар қилади. Система керак бўлса, у билан ишлашга ҳам тайёр бўлиш керак. Шуни аниқлаш — сизга фойда беради. 5. Муддат ва пул — асосий ўлчов Агар ходимлар ўзлари ишлай олмаса — “катта” дастур эмас, “тушунарли” дастур керак. Агар бизнесда бир нечта йўналиш — ишлаб чиқариш, савдо, логистика бор бўлса — ҳаммасини “бир” жойга тиқиш шарт эмас. Энг яхши усул — алоҳида ҳисобот + умумий тузилиш. Унда ҳар бир бўлим ўз йўли билан ишлайди, лекин раҳбар ҳаммасини кўра олади. 6. “Ҳаддан ташқари” ўзгартириш — хавфли Тизимни ўзгартиришда уч хил даража бор: Яшил — стандарт созламалар. Осон, барқарор. Сариқ — кичик қўшимчалар. Ишлайди, лекин кузатув керак. Қизил — дастурнинг “ичини бузиш”. Кейин янгилаб бўлмайди, муаммолар чиқади, бошқа ишлаб чиқарувчига қарамлик пайдо бўлади. Мен ҳар доим “яшил” ва “сариқ”ни маслахат бераман. Бу имкониятни камайтириш эмас. Бу — назоратни сақлаш. Хулоса Ҳисобот тизими — “дастур” эмас. У — бизнес қандай ўйлайди, қандай қарор қабул қилади, қандай фойдани кузатади — шунинг аксидир. Менинг ишим — программа ўрнатиш эмас, балки шундай тизим яратиш-ки, у орқали қарор қабул қилиш мумкин бўлсин. Шундай маълумотлар бўлсинки, сиз реал манзарани кўра олинг. Ва шундан кейин — қайси дастур, қайси модул — аниқ бўлади. Агар сиз бизнес эгаси, молиявий раҳбар ёки просто “масъулиятни ҳис қилувчи инсон” бўлсангиз — бу ёндашув сизга кўмак беради деган умиддаман. Сабаби, натижа фақат маъно бор жойда пайдо бўлади. на русском LOTIN
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗