Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

📦 Омборда муаммо бор-йўқлигини қандай билиш мумкин?

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

📦 Омборда муаммо бор-йўқлигини қандай билиш мумкин? Бир коэффициент борки, у ҳар қандай ишчининг гапидан ҳам, "интуициядан" ҳам кўра аниқроқ — бу товар айланмаси коэффициенти. 💡 Формула шундай: 1 ойда сотилган товарларнинг тан нархи / шу ойдаги ўртача омбор қолдиғи (ўтган ой охиридаги қолдиқ + жорий ой охиридаги қолдиқ) / 2 Агар сиз барчасини "дафтар"да қилаётган бўлсангиз — ҳисоблаш қийин. Лекин агар ҳисоб-китоб тизимингиз яхши йўлга қўйилган бўлса — бу рақамни 30 сонияда чиқариб оласиз. 📊 Бу коэффициент нима ҳақида гапиради? У шунчаки: ой давомида омбордаги товар неча марта "айланганини" кўрсатади. Яъни олиб келдингиз, сотдингиз, яна олиб келдингиз. Қанча кўп айланса — шунча яхши: сотув тез, пуллар "қотиб" қолмайди. Лекин битта рақамнинг ўзи камлик қилади. ⛔️ Масалан: 6, 7, 5 — яхшими ёмонми? Шунчаки қараб хулоса қилиш мумкин эмас. Динамикага қараш керак. Мисол: - Июн — 7 - Июль — 6 - Август — 4.8 Нима бўляпти? Товар омборда “тўхтаб” қоляпти. Пуллар товарда қоляпти, фойда эса йўқоляпти. Бу эса — маълум даражада хавфли сигнал. 📉 Нима учун бундай бўлиши мумкин? - Сотувчилар фаол эмас - Менежер ортиқча сотиб оляпти - Омбор бошқаруви йўқ - Маҳсулот “кетмай” қолди 🔥 Нима учун бу муҳим? Омбор — шунчаки жой эмас. У ерда сизнинг пулларингиз "қути" ичида турибди. Улар қанча кўпроқ қолса — бизнес шунча секин ўсади. 📌 Агар ҳисоб-китоб юритсангиз — охирги 3 ой учун айланма бўйича ҳисобот қилиб кўринг. Қизиқарли нарсалар чиқади. Агар ҳали юритмаётган бўлсангиз — дархол бошлашни масдахат берган бўлар эдим. Бизнесда ҳар бир кунлик кечиккан товар — йўқотилган фойда. Омборингиз бизнесингизни "тормоз" қилмасин. рус лотин -------------------- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗