📦 Омборда муаммо бор-йўқлигини қандай билиш мумкин?
Бир коэффициент борки, у ҳар қандай ишчининг гапидан ҳам, "интуициядан" ҳам кўра аниқроқ — бу товар айланмаси коэффициенти.
💡 Формула шундай:
1 ойда сотилган товарларнинг тан нархи / шу ойдаги ўртача омбор қолдиғи
(ўтган ой охиридаги қолдиқ + жорий ой охиридаги қолдиқ) / 2
Агар сиз барчасини "дафтар"да қилаётган бўлсангиз — ҳисоблаш қийин. Лекин агар ҳисоб-китоб тизимингиз яхши йўлга қўйилган бўлса — бу рақамни 30 сонияда чиқариб оласиз.
📊 Бу коэффициент нима ҳақида гапиради?
У шунчаки: ой давомида омбордаги товар неча марта "айланганини" кўрсатади. Яъни олиб келдингиз, сотдингиз, яна олиб келдингиз. Қанча кўп айланса — шунча яхши: сотув тез, пуллар "қотиб" қолмайди.
Лекин битта рақамнинг ўзи камлик қилади.
⛔️ Масалан: 6, 7, 5 — яхшими ёмонми?
Шунчаки қараб хулоса қилиш мумкин эмас. Динамикага қараш керак.
Мисол:
- Июн — 7
- Июль — 6
- Август — 4.8
Нима бўляпти? Товар омборда “тўхтаб” қоляпти. Пуллар товарда қоляпти, фойда эса йўқоляпти. Бу эса — маълум даражада хавфли сигнал.
📉 Нима учун бундай бўлиши мумкин?
- Сотувчилар фаол эмас
- Менежер ортиқча сотиб оляпти
- Омбор бошқаруви йўқ
- Маҳсулот “кетмай” қолди
🔥 Нима учун бу муҳим?
Омбор — шунчаки жой эмас. У ерда сизнинг пулларингиз "қути" ичида турибди. Улар қанча кўпроқ қолса — бизнес шунча секин ўсади.
📌 Агар ҳисоб-китоб юритсангиз — охирги 3 ой учун айланма бўйича ҳисобот қилиб кўринг. Қизиқарли нарсалар чиқади.
Агар ҳали юритмаётган бўлсангиз — дархол бошлашни масдахат берган бўлар эдим.
Бизнесда ҳар бир кунлик кечиккан товар — йўқотилган фойда. Омборингиз бизнесингизни "тормоз" қилмасин.
рус лотин
--------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗